12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:13
Спорт 👁 289

ЧОРДАРА МАҲАЛЛАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЧОРДАРА МАҲАЛЛАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Аёл-қизларни оммавий спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида овул ва маҳаллалардаги аёл-қизлар ўртасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси туман бўлими ва Спорт мактаби билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ташкил этилди. Мусобақаларда барча маҳаллалардан 20-25 ёшдан юқори бўлган аёллар ва қизлар спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, енгил атлетика, гимнастрада ва бошқа турлари бўйича беллашдилар.

7 март куни Чордара маҳалласида бўлиб ўтган мини футбол мусобақасининг очилиш маросимида туман Спорт мактаби директори Чоршам Тажимуродов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов ҳамда спорт мураббийлари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари, фуқаролар йиғини масъуллари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари қатнашишди.

Тадбирни Спорт мактаби директори Чоршам Тажимуродов очиб берди. У ўз сўзида бугунги кунда жамиятимизда ёшларни спорт ва жисмоний тарбияга қизиқтириш, кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирларга кенг тўхталиб ўтди. шунингдек, Ёшларни соғлом ва бақувват қилиб вояга етказиш, улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган мусобақаларда юзлаб ёшлар фаол иштирок этаётгани, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, фахрли ўринларни қўлга киритишаётгани ҳақида сўзлаб ўтди.

Шундан сўнг бошлаб юборилган мусобақаларда овул ва маҳаллалардан ташриф буюрган ўсмир қизлардан ташкил топган 9 та жамоа иштирок этди.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан қолаверса, бешта муҳим ташаббус доирасида спорт ва соғломлаштириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақалар қизғин ҳамда муросасиз баҳсларга бой бўлди. Мусобақалар давомида барча жамоалар ўзларининг абжирликларини кўрсатиб, ғолиблик учун ҳаракат қилишди.

Тўп суриш бўйича энг кучли ва маҳоратли деб топилган, кўп балл тўплашга эришган жамоалар мусобақанинг финал босқичига етиб келишди. Қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ташкил этилган мусобақа ўз ниҳоясига етганидан сўнг, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланиб, эълон қилинди.

Қизғин кечган ўйинлар давомида дарвозага энг кўп тўп киритишга муваффақ бўлган туман Спорт мактаби жамоасига фахрли 1-ўрин ғолиблиги насиб этди. Ушбу жамоа 3-5 март Хўжайли шаҳрида қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси кубоги учун бўлиб ўтган футзал мусобақасида ҳам фахрли 1-ўринни эгаллаб, кубокни қўлга киритган эди. Уларни туман Спорт мактабининг тажрибали тренерлари мусобақаларга тайёрлаб, спортнинг ушбу тури бўйича маҳорат сирларини ўргатиб келмоқда.

Шунингдек, мусобақа давомида улардан ортда қолмасликка ҳаракат қилган 35-сонли мактаб жамоаси 2-ўрин, 41-сонли мактаб жамоаси эса 3-ўринга муносиб деб топилдилар.

Мусобақалар жуда қизғин ва кўтаринки руҳда ўтиб, барчага баҳорий кайфият бахш этди. Тадбир якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026