28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:55
Қишлоқ хўжалиги 👁 863

ТОМОРҚА ХЎЖАЛИКЛАРИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНМОҚДА

ТОМОРҚА ХЎЖАЛИКЛАРИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНМОҚДА

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш орқали фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида иш билан таъминланишига кўмаклашиш мақсадида Амударё туманида  8 та “Томорқа хизмати” МЧЖлар ташкил қилиниб, аҳоли томорқаларига сифатли хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шунингдек, 2023 йилда “Жумуртов томорқа хизмат” МЧЖ негизида томорқачилик кластери ташкил этилиб, 12 та йўналиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳаларга кўра, томорқа ер эгаларини зарур кўчатлар, техника хизмати, маҳаллий ва минерал ўғитлар билан мунтазам равишда таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилда амударёлик деҳқонлар 2023 йил ҳосили учун 5807,3 гектар ер майдонига эртаги экинлар, 3346,7 гектарга такрорий, 2613,0 гектар майдонда тўқсонбости экинлар экишни  режалаштиришган. Шунингдек, 13,9 гектар томорқа ер майдонида 1183 та иссиқхона мавжуд бўлиб, айни пайтда барчасида кўчатлар ва эртаги сабзавот ниҳоллари парвариш қилинмоқда.

Шунингдек, тумандаги ҳар бир сектордаги 2 тадан маҳалла ҳудудида 521 та хонадон ихтиёридаги томорқа ер майдонлари намунали томорқа даражасига етказилиши мўлжалланган.

Қангли овулида истиқомат қилувчи Саиджон Ҳайитбоев томорқа хўжалигини асосий даромад манбаига айлантириб, ўзи, фарзандлари ва умр йўлдошининг доимий иш билан бандлигини таъминлаганидан мамнун. Саиджон оға 27 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобига томорқа ерининг бир қисмида 5 сотихли иссиқхона хўжалигини ташкил этганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин иссиқхона хўжалигида эртаги сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини тайёрлаб, бозорга олиб чиққан илк мавсумдаёқ деҳқончилик соҳасидаги бу йўналиш ҳақиқатан ҳам кони фойда эканлигини ҳис этди. Зиммасидаги кредит маблағини сўндириш Саиджон оға учун муаммо бўлмади. Иссиқхона хўжалигидан йилига 35-40 млн. сўм даромад кўрган томорқачи қисқа вақт ичида кредит маблағининг асосий қисмини сўндиришга ҳам улгурди.

Саиджон оға томорқа хўжалигидан келган даромад туфайли уч қиз, бир ўғилни ўқимишли, касб-корли қилди. Катта қизи Тошкент Давлат Аграр университетида фан доктори, яна бир қизи шифокор, ўғли ветеринария соҳаси билимдони, кенжа қизи эса ажойиб уй бекаси. 11 нафар неваранинг бобоси бўлган Саиджон оға яқинда шахсий автомобилини янги "Кобальт" русумли автомобилга алмаштирди.

Томорқада 12 минг тупдан зиёд помидор, булғор қалампири, бодринг кўчатлари барқ уриб ривожланмоқда. Кўчатларнинг эса харидорлари бисёр.

Кўчатчиликдан ташқари, иссиқхонада эртаги бодринг, помидор етиштирилиб, июнь ойининг ўрталарида ҳосилдан бўшаган ерга такрорий экин сифатида кузги барра пиёз, кўкатлар ва яна бодринг ва помидор экишади.

– Кузги сабзавотлар жуда харидоргир бўлади, – дейди Саиджон оға. – Худо хоҳласа, томорқа еримиздан бу йилги даромад янада мўл бўлишига умид қилаяпмиз. Невараларим ҳам кўмакчи бўлиб қолишди.

Биз эса томорқани оила бюджетининг барқарор таъминот манбаига айлантирган Саиджон оға Ҳайитбоевнинг ишларига барака тиладик.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026