28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:28
Жамият 👁 334

МУБОРАК РАМАЗОН КУНЛАРИДА ОВУЛ ВА МАҲАЛЛАЛАРДА РЎЗАДОРЛАР УЧУН ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛМОҚДА

МУБОРАК РАМАЗОН КУНЛАРИДА ОВУЛ ВА МАҲАЛЛАЛАРДА РЎЗАДОРЛАР УЧУН ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛМОҚДА

Шу кунларда юртдошларимиз Рамазон ойининг рўзасини тинчлик-осойишталик, бағри бутунликда адо этишмоқда. Бу муқаддас ойда имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Ушбу муборак кунларда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, дуоларни қабул қилади.

Халқимиз учун эзгулик, меҳр-мурувват, саховат, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган, юксак инсонпарварлик тамойилларини ўзида мужассам этган шундай фазилатли кунларда Жумуртов шаҳарчасидаги “Қаср” тўйхонасида шаҳарча ва Бобур номли овул аҳолиси учун ифторлик дастурхони ёзилди. Унда ҳудудда яшовчи рўзадор нуронийлар, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, имомлар иштирок этди.

25 март куни Президентимиз ташаббусига кўра ташкил этилган ушбу маросимда туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоевлар ҳам қатнашишди.

Ифторликда туман бош имом-хатиби Абдураҳмон Матсапоев инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатлари, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, тинчликдек улуғ неъмат қадрига етиш кераклиги хусусида сўзлади. Шунингдек, бош имом-хатиб ўз сўзида бундай муборак кунларда рўза тутишлик ҳар бир мусулмон учун жуда катта имтиҳон ҳисобланишини, рўза тутган мусулмон учун хос мукофот берилишини ва Рамазон ойида қилинган ҳар бир солиҳ амалнинг ажри бир неча баробар кўпайтириб берилишини айтиб ўтди.

Ифторлик дастурхони атрофида Қуръон тиловати қилиниб, Қадр кечасининг фазилати, Рамазон ҳайити, ҳайит одоблари ҳақида ҳам маърузалар қилинди

Жумуртов шаҳарчасидаги “Қаср” тўйхонасида ифторликда иштирок этган рўзадорлар юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз етиштираётган маҳсулотлар ҳосилига барака тилаб, дуолар қилишди.

26 март куни Манғит шаҳридаги “Истиқлол” тўйхонасида ҳам Навоий номли ва Бўстон маҳаллаларида яшовчи рўзадорлар учун ифторлик маросими ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган ушбу эҳсон тадбирида туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоевлар қатнашишди.

Ифторлик дастурхони нозу-неъматлар билан тўлдирилди. Миллий таом — ош дамланиб, йиғилганларга тортиқ қилинди.

Сўзга чиққанлар муқаддас моҳи Рамазон кунларида муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилат эканлигини таъкидладилар. Муборак ой давомида мискинлар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжмандларга хайр-эҳсонлар бериш савобли амаллардан саналади. Зеро, Рамазон инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга саховат қилишга чақиради.

Эҳсон дастурхонига тўпланганлар ифторликда туман бош имом-хатиби Абдураҳмон Матсапоевнинг Рамазони шариф шукуҳи, ушбу ойнинг фазилатлари ҳақидаги маърузаларини тинглашди. Шунингдек, Қуръон оятлари ўқилиб, Ўзбекистон заминида эл фаровонлиги йўлида хизмат қилиб ўтганлар ҳақига, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини, мўл ва баракали ризқ тилаб, дуолар қилинди.

Хайр-эҳсон қилиш мақсадида овул ва маҳаллаларда ташкил этилган ифторлик тадбирлари ўзгача руҳда кўтаринки кайфиятда ўтди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026