“КИТОБ БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН КИТОБХОНЛИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлинмаси томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқимиз орасида адабиёт ва китобхонликни тарғиб қилиш, улуғ сиймолар таваллуд кунларига бағишлаб адабиёт кунларини ўтказиш ва юбилей ёши белгиланадиган ёзувчи, шоирларнинг ҳаёт ва ижодини тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танлови ўтказилди.
Шу йил 4 апрель куни 38-сонли мактабда “Китоб бизнинг дўстимиз” мавзусида бўлиб ўтган ушбу танловда тумандаги 8-9-синф ўқувчилари иштирок этишди. Танловда китобхон ёшлар ўзини таништириш, нақл мақолларни тўлиқтириш ва мазмунини айтиш, юбилей саналари белгиланган шоирларнинг ҳаёти ва ижоди бўйича гапириб бериш, 2023 йилда юбилей саналари нишонланадиган шоирларнинг шеърларидан ифодали ўқиб бериш каби шартлар бўйича белашиб, билимларини синовдан ўтказишди.
Танлов якунида 1-сонли мактаб ўқувчиси Ирода Йўлдошева 1-ўринни, 3-сонли мактаб ўқувчиси Умида Дониёрова 2-ўринни, 6-сонли мактаб ўқувчиси Олтиной Йўдошева 3-ўринни эгаллади. Ғолибларга Маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлинмаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶