12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:43
Саломатлик 👁 392

АМУДАРЁДА "САЛОМАТЛИК САЙИЛЛАРИ" ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁДА "САЛОМАТЛИК САЙИЛЛАРИ" ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимиз бўйлаб "Саломатлик сайиллари"га старт берилди. Шу муносабат билан айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббусига кўра барча ҳудудларда "Саломатлик сайиллари" ойлиги бўлиб ўтмоқда. Худди шундай тадбир Амударё туманидаги Тиббиёт бирлашмасида ҳам ташкил этилди.

Туман Тиббиёт бирлашмасининг Тез тиббий ёрдам бўлими биноси олдида бўлиб ўтган сайилда Ташкент ва Нукус шаҳридаги Республика тиббиёт муассасаларидан турли мутахассисликлар бўйича юқори малакага эга бўлган тиббиёт ходимлари ва маҳаллий шифокорлар иштирок этишди. Ушбу акция доирасида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг малакали ва етакчи мутахассислари сайилга ташриф буюрган туман аҳолиси, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали касаллиги бор беморлар муаммоларини ўрганди.

Таъкидлаш жоизки, Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 28 мартдаги тегишли буйруғига асосан мамлакатимиздаги жами 208 та туман ва шаҳарда республикадан жалб қилинган 300 нафарга яқин нуфузли мутахассислар, шунингдек, 17,5 минг тиббий бригада ва 175 минг нафардан зиёд маҳаллий шифокорлар иштирокида профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда. Саломатлик сайиллари ҳар бир ҳудудда икки босқичда ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали касаллиги бор беморларни ҳудудларнинг ўзида белгиланган тартибда юқори технологик муолажалар орқали соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Туманимизда бўлиб ўтган тиббий кўрик жараёнида 19 та йўналиш бўйича мутахассислар, қўшимча кўчма ренген, кўчма маммография, офтальмология мобиль поликлиникалари ҳамда маҳаллий шифокорлар томонидан 1-18 ёшгача бўлган болалар, 18-40 ёшгача бўлган фуқаролар, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган фертиль ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, болалар гельминтоз, онкогематологик, 40 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар юқумли бўлмаган, 35 ёшдан катта аёллар онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва уларга профилактик ёрдам кўрсатиш мақсадида скрининг кўрикларга жалб этилди. Кўрикларда 1303 нафар аҳоли қатнашди.

 Текширувлар натижасида касалликлар аниқланган фуқаролар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилди. Туман ва Республика даражасида 856 нафар фуқаро амбулатор, 131 нафар фуқаро стационар ҳамда 21 нафар беморга даволанишга бепул йўлланмалар расмийлаштирилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор беморлар ихтисослаштирилган марказларнинг малакали мутахассислари томонидан ҳудуднинг ўзида юқори технологик муолажалар орқали соғломлаштирилиши белгиланди.

Саломатлик сайлига келган фуқароларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва касалликлар профиликатикаси бўйича кўргазмали материаллар асосида тушунтиришлар берилиб, тарғибот ишлари ҳам олиб борилди. Юқумли бўлмаган касалликлар сабаб соғлиғида муаммоси бор фуқароларга тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Тадбирга ташриф буюрган амударёликлар малакали шифокорлар томонидан ўтказилган кўрик давомида бепул тиббий хизматлардан фойдаланишди, ўзларига саломатликлари бўйича муҳим тавсия ва маслаҳатлар берган тиббиёт ходимларидан жуда миннатдор бўлишди.

Ф.Абдуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026