12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:29
Сиёсат 👁 288

69-СОНЛИ МАКТАБДА “ЁШ ТАБИАТШУНОСЛАР” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

69-СОНЛИ МАКТАБДА “ЁШ ТАБИАТШУНОСЛАР” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Аёқчи маҳалласидаги 69-сонли мактабда кимё ва биология фанлари тўгараги аъзолари иштирокида буюк олим Чарлз Дарвин таваллудининг 214 йиллиги ва Дмитрий Менделеев таваллудининг 189 йиллиги муносабати билан “Ёш табиатшунослар” байрам тадбири ташкил этилди.

13 арель куни бўлиб ўтган мазкур тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Мактабнинг олий тоифали кимё ва биология фани ўқитувчилари Минавар Матчонова ҳамда Хосият Ўрозбоевалар томонидан ташкил этилган ушбу тадбирни 10-синф ўқувчилари Машҳура Жуманиёзова, Ўғилжон Отажоновалар олиб боришди.

Тадбирда мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари фаол иштирок этишди. Дастлаб ўқувчилар кимёвий элементларга шеърий таъриф бериб, ўзларини таништириб чиқишди. Бир гуруҳ ўқувчилар эса элементларни рақс тарзида кўрсатиб беришди.

Тадбирда таъкидланганидек, кимё ва биология фанлари фармацевтика, озиқ-овқат, нефт ва газни қайта ишлаш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тиббиётнинг турли тармоқларида ўта муҳим ҳисобланади. Ўта мураккаб бўлишига қарамасдан бу фанлар жуда қизиқарли бўлгани сабабли мактабда ташкил этилган тўгаракда юқори синф ўқувчилари фаол иштирок этишади.

Мактабда дарс ва тўгарак машғулотлари давомида очиқ дарслар, семинарлар, лаборатория дарслари ташкил этилади ва ўқувчилар билан биргаликда элементлар таништириб борилади. Чунки ҳозирги даврда кимё ва озиқ-овқат саноатлари ривожланиб борган сари малакали кадрларга ҳам эҳтиёж ортаётгани сабабли кимё ва биология фанларини чуқур ўқитилиши олий таълим муассасаларида саноат корхоналарига малакали кадрларни етиштиришда, кейинчалик етук илмий ходимлар, тиббиёт ходимларини тайёрлашда тайёрлашда муҳим омил саналади.

Тадбир давомида ўқувчилар кимё фани билан бирга биология фанидан ҳам билимдонликларини намойиш этиб, ер юзидаги ноёб ўсимликларни таништириб ўтишди. Биология фанида ҳаётдаги тирик организмлар ва табиий жамоаларнинг тузилиши, функцияси, тирик мавжудотларнинг келиб чиқиши ва тарқалиши, уларнинг бир-бири ва тирик табиат билан ўзаро боғланишини ўрганишаётганини айтиб, тарихда бобокалонларимиз фаннинг ривожига ўз ҳиссасини қўшгани тўғрисида гапириб ўтишди. Шунингдек, Абу Райҳон Берунийнинг табиат 5 элементга, яъни бўшлиқ, ҳаво, олов, сув ва тупроқдан яратилган деб эътироф этгани,  у ўзининг «Ҳиндистон» асарида табиатни дарахтдаги энг бақувват ва соғлом новдаларининг ўсишига имкон берадиган боғбонга ўхшатганини, бу билан у тирик организмлар ўртасида яшаш учун кураш бориши ва табиий танланиш содир бўлишини башорат килганини, замонавий фанда бу ўзининг исботини топгани ҳақидаги маълумотларни сўзлаб беришди.

Тадбирда мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари иштирокида табиатни асраш, унга дўстона муносабатда бўлиш, экологик муаммоларни бартараф этишга биргаликда ҳаракат этиш кабиларни акс эттирган чуқур маъно ва мазмунга, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган саҳна кўринишларини тақдим этишди. Қизиқарли ўтган тадбирда ўқувчилар кимё ва биология фанлари ҳамда унинг ривожига муносиб ҳисса қўшган аллома бобокалонларимиз, буюк олимлар Чарлз Дарвин ва Дмитрий Менделеевлар ҳақида кенг ва батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Қизиқарли ўтган тадбир барчага манзур бўлди.

Хосият Ўрозбоева, шу мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026