28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 21:19
Фан ва таълим 👁 377

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ АНИҚЛАНДИ

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 19 майдаги Қарорига асосан 19 апрель куни Амударё туманидаги 40-сонли мактабда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи ўтказилди.

Ушбу танловни ўтказишдан кўзланган мақсад – мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларда хорижий тилларни ўқитишнинг даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишга замин яратишдан иборат. Шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини таҳлил қилиш, хорижий тиллар бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бераётган, самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, танловда юқори кўрсаткичларни қайд этган мактабларни рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини оммалаштиришга эътибор қаратиш мазкур танлов ташкилотчиларининг асосий вазифаларига киради.

Танлов Низомига асосан ҳар бир мактабдан бир нафардан инглиз, немис ёки француз тили бўйича 7- 9-синфларда таҳсил оладиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топган битта терма жамоа иштирок этиши белгиланган. Унга кўра, танловда туманимизнинг 70 та умумтаълим мактабларидан 343 нафар ўқувчи иштирок этди.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган 70 та мактаб 2022 йил сентябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимига Вазирлик томонидан белгиланган асосий кўрсаткичларини киритди ва тизим томонидан баҳоланди. Мактаб терма жамоасининг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилди. Тест синовлари барча туман ва шаҳарларда бир вақтда, 2023 йил 19 апрель куни соат 11:00 да бошланди ва бир вақтда, 12:30 да якунланди.

Хорижий тил билиш даражасини аниқлашга қаратилган тест топшириқлари 7-9-синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, топшириқлар халқаро таълим стандартлари асосида тайёрланган 30 та топшириқдан иборат бўлиб, мактаб терма жамоасининг бали жамоа аъзолари тўплаган жами балларни 5 га бўлган ҳолда аниқланди ва асосий кўрсаткичларга қўйилган баллар қўшилган ҳолда мактабнинг умумий натижаси аниқланди.

Умумий натижага асосан энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра, 1-ўринни туманимизнинг 40-сонли мактаби, 2-ўринни- 30-сонли мактаб, 3-ўринни 56-сонли мактаблар эгаллади. Туман босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Танлов низомига кўра, ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини билан мукофотланади, яъни, туман ёки шаҳар босқичида 1-ўрин учун — 100 миллион сўм, 2-ўрин учун — 75 миллион сўм, 3-ўрин учун — 50 миллион сўм. Мукофот пуллари туман ёки шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида 1-ўрин учун — 250 миллион сўм, 2-ўрин учун — 200 миллион сўм, 3-ўрин учун — 150 миллион сўм мукофот пули ажратилган бўлиб, ушбу маблағ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ажратилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси босқичида эса 1-ўрин учун — 500 миллион сўм, 2-ўрин учун — 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун — 300 миллион сўм пул мукофотлари берилади ва маблағ республика бюджетидан ва Халқ таълими вазирлигининг марказлашган харажатларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Биз танловнинг туман босқичи ғолибларини чин дилдан табриклаймиз ва кейинги босқичларда омад тилаймиз.

Равшан БАҲРОМОВ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026