Ўқувчиларга миллий мусиқа чолғу асбобларида куй ижро этиш кўникмалари ўргатилмоқда
Маълумки, Президентимизнинг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 112-сон Қарорида жорий ўқув йилидан бошлаб, таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг мусиқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг қалбида миллий маданиятга бўлган муҳаббатни шакллантириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Шунга кўра умумтаълим мактабларида миллий мусиқа чолғу асбобларида куй ижро этиш кўникмалари ўргатилмоқда.
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида ҳам мусиқа ўқитувчиси Шоира Ёқубова раҳбарлигида «До, ми, сол» тўгараги ташкил этилган. Амалий тўгарак ва факультатив дарслар давомида миллий мусиқа чолғуларида куй ижро этиш бўйича машғулотлар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг қизиқишлари оширилмоқда. Ўқувчилар машғулотларда дутор, қашқар рубоб, доира каби миллий мусиқа асбобларини чалишни ўрганишмоқда.
Яқинда мактабнинг «До, ми, сол» тўгараги аъзолари иштирокида тайёрланган ҳисобот концерти намойиш этилди. Концертда ўқувчилар ўзларининг иқтидорларини, чолғу асбобларини чалиш бўйича маҳоратларини ва санъатга бўлган қизиқишларини кўрсатиб, олқишларга сазовор бўлишди. Қизиқарли ўтган концерт ва ўқувчиларнинг ижролари барчага манзур бўлди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶