28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:55
Адабиёт 👁 365

АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИДА МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 69 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН КЕЧА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИДА МУҲАММАД ЮСУФ ТАВАЛЛУДИНИНГ 69 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН КЕЧА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Китобхонларнинг севимли маскани, туман Ахборот-кутубхона марказида севимли шоиримиз Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллигига бағишланган “Унутмоқ осонмас” номли шеърият кечаси ташкил қилинди.

27 апрель куни бўлиб ўтган ушбу шеърият кечасида Амударё муҳандислик техникуми талабалари ва 33-сонли мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда Амударё муҳандислик техникумининг кутубхонашунослик йўналиши талабалари томонидан “Улуғимсан Ватаним” номли расмли китоб кўргазмаси ҳам ташкил қилдилар.

Тадбирни туман Ахборот-кутубхона марказининг ахборот-библиография хизмати раҳбари Роҳатой Романова очиб берди. У дастлаб халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига кенг тўхталиб ўтди. Ўз даврида шоирлар орасида ёш бўлишига қарамасдан Ўзбекистон халқ шоири унвонига эришган, “Дўстлик” орденига мушарраф бўлган Муҳаммад Юсуф ижодининг авж палласида дунёдан ўтгани, унинг Ватанни мадҳ этувчи, муҳаббат, она ҳақидаги шеърлари мухлислари қалбидан абадий жой олгани хусусида сўзлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳам Муҳаммад Юсуф ўзбек шеъриятида ўчмас из қолдиргани, халқимизнинг севимли ва ардоқли шоирлардан бири эканлигини, шоир қисқа умр кўрган бўлса-да, ўзидан яхши ном, бетакрор излар, юксак ижодий мерослар қолдириб кетганини таъкидлашди. Шоирнинг жондан севган Ватанини, халқини, севги-садоқатни, меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи шеър ва ғазаллари шеърият ихлосмандлари томонидан ҳалига қадар севиб ўқилаётганини айтиб ўтдилар. Шунингдек, шеърият инсон қалбини гўзаллаштирувчи бемисл олам эканлигини, ёшлар Муҳаммад Юсуф ижодини кўпроқ ўқишса, дунёқараши кенгайиб, тафаккур ва тасаввурлари ўсиб боришини эътироф этишди.

Лирик шоир Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. У республика Рус тили ва адабиёт институтида таҳсил олди. Ўқишни тугатганидан сўнг, “Тошкент оқшоми”, “Ўзбекистон овози” газеталарида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигида ишлади. Умрининг охиригача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди.

Бадиий ижод билан эса талабалик давридан шуғуллана бошлаган. Шеърга ғоят маъсулият ва талабчанлик билан муносабатда бўладиган Муҳаммад Юсуфни илк тўплами – “Таниш тераклар” китоби элга танитди. Тўпламдаги шеърлардан дунёга келган дилтортар қўшиқлари эса уни машҳур қилди. Иқтидорли шоирнинг “Булбулга бир гапим бор”, “Уйқудаги қиз”, “Ҳалима энам аллалари”, “Иш кемаси”, “Кўнглимда бир ёр”, “Бевафо кўп экан”, “Ёлғончи ёр”, “Eрка кийик”, “Осмономга олиб кетаман”каби кўплаб шеърий китоблари босилиб чиққан. Халқидан олган илҳомини яна халққа бериб, дилидан жой олган шоир агар ҳаёт бўлганида бу йил 69 ёшга тўлган бўлар эди.

 Шу каби маълумотлар ҳам берилган тадбир давомида Амударё муҳандислик техникуми талабаларидан Гуласал Эркабоева, Гулсара Матирзаева, Ойгул Мавлешова, Маҳфуза Юсупова, Гулора Сапарбоева, Саодат Тожибоевалар шоирнинг шеърларидан ифодали айтиб беришди. Шунингдек, кечада иштирок этаётган 33-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларидан Дилнура Сафарбоева, Умида Давронбоева, Лайло Жўллибоевалар шоирнинг шеърларидан намуналар ўқиб, кечага файз киритдилар.

Кечада фаол иштирок этган иштирокчилар туман Ахборот-кутубхона маркази томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Санжар Собиров, туман Ахборот-кутубхона маркази ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026