28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:28
Сиёсат 👁 442

ҚИЛИЧБОЙДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ҚИЛИЧБОЙДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Азал-азалдан бир оила фарзандларидай Ўзбекистон заминида аҳил ва ҳамжиҳатликда, қон-қариндошлик, дўст-биродарлик ришталари билан мустаҳкам боғланиб умргузаронлик қилиб келаётган турли миллат вакилларидан ташкил топган халқимиз учун ғоят масъулиятли ва шарафли жараён – Асосий Қонунимизга киритилаётган ўзгаришларни маъқуллаш учун ўтказилаётган умумхалқ референдумига саноқлигина кунлар қолди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда  ҳам ушбу муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўрилди. Референдум ўтказувчи участкалар зарур жиҳозлар, ахборот технология воситалари билан жиҳозланиб, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун шароитлар яратилди. Референдум олди тарғибот-ташвиқот тадбирларида аҳолига Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар, уларнинг зарурлиги ва аҳамияти кенг тушунтирилди.

Шуниси эътиборлики, Асосий Қонунимизга киритилаётган ўзгаришларнинг барчасида халқимизнинг хоҳиш-иродаси ўз аксини топган. Яъни мамлкатимиз аҳолисининг 220 мингдан  ортиқ фикр, таклифлари қабул қилинган ва таҳлил қилиниб, киритилаётган ўзгаришларда ўз ифодасини топган.

Шу йилнинг 27 апрелида туманимизнинг Қиличбой овулида ҳам Асосий Қонунимизга киритилаётган ўзгаришлар, умумхалқ референдумида фаоллик  билан қатнашиб, ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш тарғиб этилган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров очди ва иштирокчиларни бефарқ бўлмай, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол қатнашиб, киритилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга чақирди. Овулдаги Маданият маркази олдига йиғилган турли ёшдаги аҳоли унинг чақириғини қарсаклар билан олқишлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қиличбой элининг номдор фарзанди, ана шундай масъулиятли сиёсий жараён арафасида овулдошлари билан ҳамнафас  бўлиб турган Зумрад Бекатова ҳам сўзга чиқиб, Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар хусусида батафсил гапирди ва барчани бу ўзгаришларга бефарқ бўлмасликка, қўллаб-қувватлашга  даъват этди. Таъкидланганидек, авваллари фуқарони  ишга қабул қилишда, тегишли лавозимларга тайинлашда яқин қариндошларининг судланганлик ҳолатига, ёхуд ижтиимоий келиб чиқишига қаралар эди. Афсуски бундай ёндашувдан азият чеккан, маҳорати, иқтидори топталганлар кўп бўлди. Ушбу адолатсиз тамойилга чек қўйиш мақсадида янги Конституцияда шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги қонун билан мустаҳкамланмоқда. Шунингдек 53-модданинг биринчи қисмида “Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод экинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади”, дейилган. Бу норма бадиий ижод эркинлигининг ҳимоя қилиш ҳамда адибларни рассомларни, актёр ва режиссёрларни, оммавий ахборот воситалари вакилларини, истеъдодли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Маърузачи сўзи  охирида овулдошларини ҳар бир ўзгариш инсон бахт-саодати, юрт тинчлигига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани референдумда фаол иштирок этиб, ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга даъват этди.

Тадбирда 2-сектор раҳбари, туман прокурори Азиз Рўзметов ҳам сўзга чиқиб, аҳолини референдумда қатнашишга чақирди.

Тарғибот тадбири Қиличбой Маданият марказида фаолият юритаётган тўгараклар аъзолари иштирокида тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026