12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:27
Сиёсат 👁 345

“КОНСТИТУЦИЯ ВА ЁШЛАР” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“КОНСТИТУЦИЯ ВА ЁШЛАР” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Конституциямиз мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий пойдеворидир.

Шахс, жамият ва давлат учун энг муҳим бўлган қоидани ўзида ифода этиб, мамлакатимизда баркамол авлод тарбиясини ташкил этишни ҳуқуқий мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Бош Қомусимизнинг ҳар бир бўлим, боб ва моддасининг ҳаётимиздаги аҳамияти ва ўрнини ёш авлодга чуқур етказиш мақсадида Қорақалпоқ Давлат Университетининг доценти, юридика фанлар номзоди Қурбонбой Саидназаров иштирокида “Конституция ва ёшлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Шу йил 5 май куни 35-сонли мактабда бўлиб ўтган ушбу семинарда 35-, 17-, 73-, 83-сонли мактабларнинг тарих ва давлат ҳуқуқ асослари фани ўқитувчилар ҳамда мактабнинг 11-синф ўқувчилар қатнашишди.

Семинарда юридика фанлар номзоди Қурбонбой Саидназаров сўзга чиқиб, яқинда бўлиб ўтган референдум ва шу йил 1 майдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси хусусида гапирди.

Таъкидланганидек, инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, фаровон жамият барпо этишни орзу қилган, инсон қадри азиз бўлган адолатли давлат қуришни ўз олдига мақсад қилган ҳар қандай халқ давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг машаққатли ва шарафли йўлини босиб ўтганига гувоҳ бўламиз. Сўнгги йилларда халқимиз янги улуғвор марралар сари собит қадамлар ташлаганча барча тўсиқ ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, моҳиятан бир-бирини тақозо этувчи сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий соҳалардаги изчил ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Семинар давомида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан 30 апрель куни ўтказилган референдум якунлари тўғрисида қарор қабул қилингани, Қарорга асосан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган деб тан олингани, Қонун мазкур қарор расмий эълон қилинган кун – 1 майдан эътиборан кучга киргани тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, янги Конституция 6 бўлим, 155 моддадан иборатлиги, эндиликда Конституция нормаларига тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъий назар, тўғридан-тўғри амал қилиниши таъкидлаб ўтилди.

Ундан ташқари, бунга қадар 1992 йилдан буён Констититуцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилгани, бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилингани, янгиланиш натижасида, бош Қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошгани тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Ушбу Конституцияда ўқитувчилар алоҳида эътироф этилгани, ўқитувчилар ҳақида 2 банддан иборат янги модда қўшилгани ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, ўқитувчи ва ўқувчилар янги Конституция бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, тўлиқ жавоблар олдилар.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026