12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:23
Фан ва таълим 👁 352

НУКУС ШАҲРИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН САНЪАТ МАКТАБ-ИНТЕРНАТИНИНГ КЎРГАЗМАЛИ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

НУКУС ШАҲРИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН САНЪАТ МАКТАБ-ИНТЕРНАТИНИНГ КЎРГАЗМАЛИ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати томонидан ўқувчиларни ўқишга жалб этишга қаратилган кўргазмали тадбир ўтказилди.

12 май куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда мазкур мактаб-интернат ўқитувчилари Байрам Нуримбетов, Баҳодир Туркменбоевлар, тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон Ражабовалар иштирок этишди. Шунингдек, тумандаги умутаълим мактабларининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳам ташриф буюришди.

Тадбир давомида мактаб-интернат ўқитувчилари ўқув масканида келаси ўқув йилида ташкил этиладиган йўналишлар тўғрисида маълумотлар беришди. Таълим даргоҳида кўп асрлик тарихга эга халқимизнинг миллий қадриятлари, санъатини давом эттириш ва янгилаш, шунингдек, иқтидорларини юзага чиқаришларига имконият ва шароитлар яратилганини айтиб ўтишди.

Таъкидланганидек, мазкур мактаб-интернатда таълим олиб келаётган ўқувчи-ёшлар Республика ва халқаро миқёсда ўтказилиб келинаётган турли танловларда фаол қатнашиб келмоқда ва ўз иқтидорларини намойиш этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

Ўтган йили иқтидорли ёшлар кўрик-танловида мактаб-интернат ўқувчиси Райҳон Наврўзбоева ғолиб бўлди ва олий ўқув юртига кириш имтиёзини берувчи сертификатга эга бўлди. Икки нафар ўқувчи эса чет тили фанидан В2 даражали сертификатни олишга муяссар бўлишди.

Жорий йилда ўтказилган анъанавий халқаро рассомлик ва санъат фестивалида мактаб-интернат ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаб, олтин, кумуш, бронза медаллар ва 100 нафардан зиёд ўқувчи диплом ҳамда сертификатларга эга бўлишди.

Мактаб-интернатда олис ҳудудлар ва туманлардан келадиган болалар учун ётоқхона, 4 маҳал овқат берилишини, шунингдек ўқув хоналарида ҳам замонавий ахборот-технологияларида машғулотлар ўтиш учун шароитлар яратилгани тўғрисида маълумотлар берилди. Мактаб-интернатда рангтасвир, либослар дизайнери, интерер дизайнери, кулолчилик, гилам тўқувчиси, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги устаси каби йўналишларда ўқув машғулотлари ташкил этилгани ва мактабни тугатган 11-синф ўқувчиларига тугатган йўналишлари бўйича давлат намунасидаги ўрта-махсус маълумотли мутахассислик дипломи берилишини ҳам айтиб ўтилди.

Тадбирда мактаб-интернат ўқитувчилари Байрам Нуримбетов, Баҳодир Туркменбоевлар тасвирий санъат бўйича маҳорат дарсини ўтишди. Машғулот давомида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш самараси, дарс самарадорлигини ошириш кабилар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, ўқувчилар ўртасида расмлар танлови ўтказилди. Танловда “Баркамол авлод” болалар мактаби ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари фаол иштирок этиб, ўз иқтидорларини, ранглардан моҳирона фойдалана билишларини, устозларидан ўрганган маҳоратларини кўрсатишди.

Танлов якунида “Баркамол авлод” болалар мактабининг 1-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган “Тасвирий санъат” тўгараги ўқувчиси Мафтуна Нуримбетова 1-ўринни қўлга киритди ва Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига имтиҳонсиз қабул қилиниш имкониятига эга бўлди. Танловнинг барча ғолибларига ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

Тадбир якунида мактаб-интернат ўқитувчилари тумандаги мактаблар ўқитувчи ва ўқувчиларини ўқув даргоҳида яратилган шароитлар ва имкониятлар билан янада яқинроқ танишиш учун шу ойда бўлиб ўтадиган “Очиқ эшиклар куни” тадбирига таклиф этишди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026