12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:09
Қишлоқ хўжалиги 👁 423

ТЎЛҚИН ОВУЛИ ДЕҲҚОНЛАРИ ҒЎЗА ПАРВАРИШИНИ АВЖ ОЛДИРМОҚДАЛАР

ТЎЛҚИН ОВУЛИ ДЕҲҚОНЛАРИ ҒЎЗА ПАРВАРИШИНИ АВЖ ОЛДИРМОҚДАЛАР

Ғўза – мамлакатимизда узоқ йиллардан бери экиладиган асосий экинлардан бири. Ўзбекистон айни кунда ҳам пахта етиштиришда дунёда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Бу меҳрталаб, парваришталаб экинни етиштириш яқин-яқингача машаққатли соҳа ҳисобланиб келинган. Аммо ҳозирги кунда илм-фан ютуқларига асосланган, кам харажат сарфлаб, тола сифати ва ҳосилдорлиги юқори, эртапишар, касаллик ва зараркунанда ҳашаротларга чидамли, табиат инжичликларига бардошли ғўза навлари етиштирилиб экилаётгани, соҳадаги кўпгина ишлар техника зиммасига юкланаётгани деҳқонларга чинакам енгиллик яратаётир. Ғўза парваришидаги агротехнологик тадбирларнинг ўз вақтида сифатли адо этилиши кузги мўл ҳосилга замин ҳозирлайди.

Шуниси эътиборлики, кейинги йилларда чигит экиладиган далалар кўп йиллик бегона ўтлардан тозаланиб, лазер текислагич ёрдамида текисланиб экишга сифатли тайёрланмоқда. Бу экилган уруғнинг текис униб чиқишига, яхши ривожланишига замин бўлади.

Амударё туманининг Тўлқин овулида пахтачилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликларида мўл ҳосил етиштиришнинг барча чора-тадбирлари амалга ошириб келинаётгани боис, ҳар йили мўл даромад олинаяпти. Айни кунда овулдаги барча пахта далаларда сифатли экилган чигитлар униб чиқиб, яшил қаторлар ҳосил қилди. Ғўза ниҳолларини парваришлаш ишлари ўз вақтида адо этилаётир. Ғўза яганаси сифатли тамомланди, илк ишлов бериш, яъни культивациялаш ҳам якунланиш арафасида.

Бу тадбирлар айниқса Сардор Матназаров раҳбарлик қилаётган “Матназаров Содиқбек” фермер хўжалигида сифатли олиб борилди. Ягана қилинган, культивация қилиниб, таги юмшатилиб, озиқлантирилган ғўза ниҳоллари дуркун ривожланмоқда.

Ушбу хўжаликнинг 81 гектар пахта майдонига жорий йилда эртапишар, тупроқ-иқлим шароитига мос “Султон” нави экилди. Ерларни экишга тайёрлашдан тортиб, экиш ишлари ҳам хўжаликнинг ўз техникалари ёрдамида адо этилди. Механизаторлар Отажон Солиев, Олим Солиев, Даврон Отажонов, Жамшид Тўрабоевлар бу ишларда жонбозлик кўрсатиб ишладилар.

Шу кунгача барча майдонларга экилган чигитлар бир текис униб чиқди ва сифатли ягана қилинди. Ғўза қатор ораларини культивациялаш ишлари ҳам поёнига етай деб турибди.

Хўжаликда пахтадан ташқари 23 гектар буғдой, 2 гектар боғ, 1 гектар картошка, 1 гектар қовун-тарвуз экилган. Жами экин майдонлари 73 нафар пудратчиларга бўлиб берилган. Улар ўзларига бириктирилган ерларда мўл ҳосил етиштириш учун парваришни қизитмоқдалар.

Овулдаги “Азимжон Вайсак” фермер хўжалигидаги 63 гектар пахта майдонларидаги ғўзалар ҳам ягана қилиниб, культивацияланди.

Шунингдек 22 гектар майдонга экилган “Краснодар” навли буғдой ҳам сифатли парвариш қилинаётир. Меъёрида озиқлантирилиб, бегона ўтлардан, зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилингани боис, барча далаларда мўл ҳосил тўпланди. Бошоқлари эгилиб турган буғдойзорлардаги ҳосилнинг йиғим-теримига ҳам ҳозирлик кўрилаётир.

Халқимиз ризқи – деҳқон меҳнатидан. Буни сидқидилдан ҳис қилиб, барча экинлардан юқори ҳосил етиштиришга интилаётган миришкор-у механизаторларга толмас куч-қувват тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026