36-СОНЛИ МАКТАБДА ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ТОМОШАЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
Қўғирчоқ театри томошалари болалар қалбида яхшилик, дўстлик, жасурлик, қийин пайтларда ўзгаларга ёрдам бериш каби ижобий фазилатлар муҳрланишига жонли таъсир кўрсата олади. Ота-оналарнинг ўгитлари, насиҳатлари қанчалар тўғри эканлигига уларда катта ишонч уйғотади.
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг ахлоқий-эстетик тарбиялашда қўғирчоқ театрининг аҳамияти катта бўлганлиги сабабли 36-сонли мактабнинг 4-“А” синфи ўқувчилари иштирокида театр клуби ташкил этилиб, эртак саҳналаштирилди.
15 май куни мактаб залида театр клуби аъзолари томонидан намойиш этилган “Шолғом эртаги”, “Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак” томошаларига мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари таклиф этилди. Эртак қаҳрамонларини ролини ўқувчилар Асилбек Раҳимов, Асилбек Бобожонов, Асила Ашурбобоева, Моҳларойим Нураддинова, Шаҳзод Собирбоев, Шаҳзода Собирбоева, Мадина Азадбоева, Дилнура Атамурадова, Паризод Бахтиёрова, Асилбек Фахриев, Мафтуна Хидирбоева, Лобарой Жумабоевалар маҳорат билан ижро этдилар.
Ундан ташқари, Шаҳзод Собирбоев масал, она ҳақида шеър айтиб берди. Ўқувчи-қизлар рақсга тушишди. Синфнинг спортчилари, фахрли ўринлар соҳибларидан дзюдо бўйича Азамат Нуржанов, бокс бўйича Асилбек Фахриев, теннисчи Камоладдин Солийбоев, курашчи Шаҳзод Бахтиёровлар ҳам шеър ва қўшиқлар, рақслар ижро этишди.
Томошалар мактаб ўқувчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Барно Матсапоева, шу мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶