ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Туманимизда иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 57-сонли мактабга Зулфия мукофоти совриндори Барно Самандарова, IT ва медиа бўйича Шоҳида Адамова, спорт ва саломатлик бўйича Феруза Матякубовалар ташриф буюрди. Мактаб психологи А.Джуманова ҳамда ижодкор ўқувчилар уларни кўтаринки руҳда кутиб олдилар.
Давра суҳбати давомида ёш ижодкорларнинг шеърлари тингланиб, саволларига жавоблар берилди. Б.Самандарованинг ютуқлари, уларга қандай эришганлиги, мақсади йўлида тиниб-тинчимаганини, ҳаттоки оиласидан унга биринчилардан, ота-онасининг меҳнатлари беқиёс эканлигини, устозларининг меҳнатлари беқиёслигини ҳам айтиб ўтди. IT ва медиа бўйича Шоҳида Адамова, спорт ва саломатлик бўйича Феруза Матякубовалар ҳам ўзларининг ютуқлари ва саёҳатлари ҳақида гапириб ўтди.
Ўқувчиларга давра суҳбати жуда манзур бўлди. Улар ҳам келажакда юртга фойдаси тегадиган, ота-онамиз, устозларимиз фахрланиб юрадиган инсон бўламиз деб олдиларига мақсад қўйишди.
Адолат Ҳасанова, 57-сонли мактаб ИММБ тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶