15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 14:30
Фан ва таълим 👁 268

1-сонли мактабда “Келажагимсан, фарзандим!” номли ноананавий мажлис ўтказилди

1-сонли мактабда “Келажагимсан, фарзандим!” номли ноананавий мажлис ўтказилди

Оила – фарзанд туғилгач, илк кўзини очиб дунёни кўрадиган, олам рангларини ҳис қиладиган макон. Шу маконда норасидаларнинг ахлоқи, қобилияти, ақл-идроки, юриш-туриши, ўзгалар билан ўзаро муносабатлари шаклланади. Оилада ота-она, фарзандлар ва бошқа яқинлар бирлиги, ўзаро ҳамжиҳатлиги, меҳр-оқибати янги туғилган гўдак учун сабоқ бўлади. Бола қуруқ насиҳат, йўл-йўриқларга қараганда кўпроқ оиласида кўрганларидан сабоқ олиб улғаяди. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, катталарнинг ёш болалар олдидаги бурч ва масъулияти нақадар юксак эканлигини англаш қийин эмас.

Инсон яшар экан албатта, бахтли-саодатли, тинч-хотиржам яшаб, ўзидан муносиб авлодлар қолдиришни истайди. Шу мақсад йўлида елиб-югуради, фарзандини баркамол қилиб вояга етказишга интилади. Бунда маҳалла, таълим муассаси ва оила ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади. Оилада соғлом фикрли, ахлоқли қилиб тарбияланган боланинг дунёқараши мактабда таълим олиши жараёнида янада кенгаяди, шуури ойдинлашади ва кенг жамоатчиликда, маҳаллада буни намоён қила олади.

Баркамол авлод ҳар бир ота-онанинггина эмас, уларга таълим бераётган устоз-муаллимларнинг ҳам орзусидир. Ахир қайси ўқитувчи шогирдларининг эзгу ишлар туфайли, устозингга раҳмат” деган олқишни олиб юришни истамайди, дейсиз?

Шу йил 20 май куни Манғит шаҳридаги 1-сонли мактабда 8-А синфи ўқувчиларининг ота-оналари билан ўтказилган “Келажагимсан, фарзандим!” номли ноананавий мажлис ҳам шу мақсадга қаратилди.

Мажлисда мактаб директори, ўринбосарлари, ўқитувчилар, синф раҳбари ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда дастлаб мазкур синф раҳбари, қорақалпоқ тили ўқитувчиси Аптабида Абдимуратова ўқувчиларнинг дарс машғулотларини чуқур ўзлаштиришларига эришиш билан бир қаторда, уларни муносиб хулқ-атворли, бир-бирига садоқатли дўст, меҳрли-оқибатли қилиб тарбиялаш борасида қилаётган ишларига кенг тўхталди. Бу борада таълим муассасаси билан ота-оналар ҳамкорлиги ҳам жуда зарур эканлигини таъкилади. Шу хусусда ота-оналарнинг ҳам фикрлари тингланди.

Шундан сўнг турли викториналар, қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. “Ота-онамга мактуб” мавзусида ўқувчилар синф раҳбари топшириғига кўра ота-оналарига ёзган мактублари эгаларига топширилди. Мактубларни ўқиш жараёни жуда ҳаяжонли бўлди. Чинки ўғил-қизлар ота-онаси билан оилада ўзаро муомалада айтишга жазм этолмаган ё ийманган тилакларини, фикрларини мактубда изҳор этган этдилар. Мактублар ўқиб бўлингач, ўқувчилар ота-оналарига совғалар ҳадя этишди.

Шунингдек, ўқув йили давомида аъло ўқиши ва намунали хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб маъмурияти томонидан ташаккурномалар топширилди.

Тадбир ўқувчиларда ҳам, уларнинг ота-оналарида ҳам улкан таассуротлар қолдирди.

“Келажагимсан, фарзандим!” Бу шунчаки баландпарвоз эмас, ҳар бир ота-онанинг дилида жаранг сочувчи сўздир. Фарзанд камоли йўлидаги ҳар бир эзгу иш эса эътирофга сазовор. Шу боисдан ҳам ноанаънавий тадбир учун ота-оналар Аптабида Абдумуратовага чуқур миннатдорчилик билдирдилар ва келгусида ҳам таълим муассасаси билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ваъда бердилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019