ЁЗГИ ТАЪТИЛНИ КИТОБЛАР БИЛАН ЎТКАЗИНГ!
Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Аждодларимиз, ота-боболаримиз китобни мўътабар ва муқаддас ҳисоблашган, қадрлашган. Инсоннинг китобларни қанча кўп ўқигани унинг одоби, маданиятида акс этади.
25 май куни туман Ахборот кутубхона марказида ахборот библиография хизмати томонидан ёш китобхонларнинг қалбида китобга мeҳр уйғотиш, мутолаа маданиятини ошириш мақсадида “Ёшлар бугунимиз ва кeлажагимизни қурувчи кучдир” мавзусидаги ахборот куни ўтказилди. Ахборот кунига Амударё муҳандислик тeхникуми талаба-ёшлари иштирок этишди. Ахборот библиография хизмати мутахассиси Ш.Оллабeрганова кутубхона марказига янги олиб кeлинган адабиётлардан “Танишинг, янги адабиётлар” номли китоб кўргазмаси ташкил қилиб, китобларнинг қисқача мазмуни билан таништирди ва ўқишга тавсия қилди.
Бошланаётган ёзги дам олиш таътилини бири-биридан ажойиб китоблар мутолаа қилиб, мазмунли ўтказишлари учун туман ёшларини Ахборот кутубхона марказига таклиф қилиб қоламиз.
Р.Романова, туман Ахборот кутубхона марказининг ахборот библиография хизмати раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶