12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:23
Сиёсат 👁 361

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 61-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 61-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 26 май куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 61-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими – Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 1-Навоий сайлов округидан депутат Гулшод Юсупова сайланди.

Сессияда дастлаб жойларда хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда жамиятда аёлларнинг нуфузини янада ошириш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурованинг ҳисоботи тингланди.

Ахборотда келтириб ўтилганидек, шу кунгача 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 5 минг 398 нафар хотин-қизларнинг 2 минг 974 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилган. Шунингдек, “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси томонидан 122 та оила яраштирилиб, ажрим ҳолатлари ўтган йилдагига нисбатан 21 тага камайган.

Шундан сўнг, Амударё тумани маҳаллий бюджети маблағларининг 2023 йил 1-чорак давомида сарфланиши юзасидан туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниязовнинг ҳисоботи тингланди. Таъкидланганидек, 2023 йил 1-чорак давомида бюджет маблағлари ҳисобидан жами 77 млрд. 991 млн. 325 минг сўм маблағлар сарфланган.

Сессия ишида 2023 йил 1 апрель ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев ҳисобот берди. Ҳисоботда эркин қолдиқ маблағларининг сарфлаш йўналишлари бўйича таклиф берилди. Таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия кун тартибида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаиловнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда “Ёшлар баланси” асосида ижтимоий аҳволи, қобилияти ҳамда қизиқишларига қараб ёшлар “яшил”, “сариқ”, “қизил” тоифаларга ажратилгани маълум қилиниб, “қизил” тоифага киритилган 1 316 нафар ёшларнинг рўйхатини тасдиқлаш бўйича таклиф берилди. Таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия ишида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Фотима Эшимбетованинг ахбороти тингланди. Ахборотда ҳокимлик веб-сайтининг очиқ маълумотлар бўлимига жойлаштирлган маълумотлар, медиа тадбирларнинг вақтида бажарилиши, ҳукумат қарорлари ва фармонларининг тумандаги ижроси ва уни ёритиб бориш масалалари хусусида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан қуёш фотоэлектрик станциялари ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 2023 йил якунига қадар ўрнатиш бўйича режаларнинг бажарилиши ҳақида туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камоловнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ижтимоий соҳа объектлари, корхоналар, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларга қуёш фотоэлектрик станциялари ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 2023 йилнинг якунига қадар ўрнатиш бўйича режа-жадвал дастури ишлаб чиқилган ва бу борада аҳоли ҳамда тадбиркорларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Сессия ишида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили асосида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлигини аниқлаш юзасидан туман Халқ қабулхонаси бўлими етакчи мутахассиси Санъат Авезовнинг ахбороти тингланди. Ахборотда таъкидланганидек, тумандаги ҳоким ёрдамчилари томонидан шу кунгача жами 272 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилган бўлиб, шундан 138 таси якка тартибдаги тадбиркорлар, 134 таси юридик мақомдаги тадбиркорлардир.

Сессия кун тартибида Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси туман филиали бошлиғи Шерзод Султановнинг ҳам ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда тумандаги шаҳар ва шаҳарчаларнинг, овулларнинг чегаралари махсус комиссия томонидан амалдаги тартиб-қоидалар асосида қайта белгилангани маълум қилиниб, депутатлар эътиборига ҳавола қилинди. Тумандаги шаҳар ва шаҳарчалар, овулларнинг чегаралари депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Сессия ишида Кенгаш ваколатига киритилган бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026