12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:06
Адабиёт 👁 496

Иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

Иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан “Обод маҳаллам” номли грант лойиҳасининг иш режаси бўйича ўринларда турли тадбирлар, учрашувлар, семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборатдир.

Шунингдек, мазкур лойиҳа асосида мактаб ўқувчилари ўртасида Экологияга оид мавзуларда иншолар танловлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан ўтган йилнинг декабрь ойида Қипчоқ ҳудудидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида “Яшил табиатни асраш – ўз қўлимизда” шу йилнинг февраль ойида эса Қиличбой ҳудудидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида “Кўчат экиш эзгу анъана” мавзусида иншолар танловлари ўтказилди.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда ўтказилган бу иншолар танловларида ўқувчилар экология ва жонли табиат ҳақида чуқур билимларга эга эканлигини намойиш этдилар.

Қувонарли жойи шундаки, мактаб ўқувчилари она табиатга бўлган илиқ муносабатларини мўйқалам орқали ҳам ифодалай олдилар. Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги ҳудудларда жойлашган мактаблар ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Табиат ва биз” мавзусидаги расмлар танлови сўзимизнинг далилидир.

Яқинда биз сўз юритаётган “Обод маҳаллам” лойиҳаси асосида аҳоли, айниқса ёшларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табиий ресурсларни тежашга даъват қилиш, уларнинг экологияга оид билимларини ошириш мақсадида “Жайхун илҳомлари” ННТ билан биргаликда Хитой овули ҳудудида жойлашган мактаблар ўқувчилари ўртасида “Мен эккан инҳол” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Бу иншолар танловида ҳудуддаги 13 та умумтаълим мактабларидан ўқувчилар иштирок этишди.

Иншолар танловининг ғолиблари ва совриндорлари бадиий кенгаш аъзолари томонидан аниқланди. Унга кўра, 85-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Севинчой Умрбоева “Энг яхши, таҳлилий фикрлари учун” 1-ўринга, 2-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Гулҳаё Парахатова “Инсонпарварлик туйғулари улуғланган жўшқин фикрлари учун” 2-ўринга, 68-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Машҳура Файзуллаева “Энг яхши, эзгулик тарғиботчилиги учун” 3-ўринга муносиб деб топилдилар.

Шунингдек, 10-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шоҳноза Шеримбетова, 9-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Зиёда Собирова иншолар танловидаги “Фаол иштироки учун” совриндорлар қаторидан ўрин олдилар.

Ғолиб ва совриндорларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар ва “Фахрий ёрлиқлар” тантанали равишда топширилди.

Ў.Рейимов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026