12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:45
Фан ва таълим 👁 358

3-сонли МТТда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

3-сонли МТТда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

Фарзанд – инсон умрининг мазмуни. Болалар эса инсоният ҳаётининг моҳияти. Улар борлиги учун тамаддун чархпалаги ҳамон айланиб турибди. Кўзимиз қувончи, эртамиз эгаси бўлган болажонларни асраб-авайлаш, комил инсон этиб тарбиялаш ҳар бир ота-она ва оиланинг бурчи, ҳар бир давлат тараққиётини белгиловчи энг муҳим омил саналади.

Бола табассуми – олам безаги. Айниқса, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида сайёрамиз болажонларнинг самимий ва беғубор кулгуси билан янада яшариб кетади. Бу сана қуёшли диёримизда ҳам ўзгача интиқлик билан кутилади.

Азалдан болажон бўлган халқимиз шу куни кундалик ташвишларни бир четга қўйиб, фарзандларини истироҳат боғларию кўнгилочар масканларга олиб боришга ошиқади. Болажонларга турли хил совғалар улашилади. Бу эса оилада меҳр-муҳаббат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сана муносабати билан болажонлар шарафига ўзлари тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотларида ҳам байрам тадбирлари ташкил этилиб, уларнинг қувончига қувонч қўшилмоқда.

Амударё туманининг Чордара маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Мактабгача таълим ташкилоти ҳовлиси байрамона услубда безатилди. Муассаса директори Холида Шомуратова болажонларни байрам билан самимий қутлаб, уларнинг келгусида Ватанимиз корига ярайдиган муносиб фарзанд бўлиб вояга етишишларига тилакдошлик билдирди.

Тадбирда болажонлар бахтли болалик, тинчлик, она Ватанни тараннум этувчи гўзал куй-қўшиқлар ижро этишди. Ўз тенгдошлари томонидан маҳорат билан ижро этилан куй-қўшиқлар, рақслар ва саҳна кўринишларини болалар мароқ билан томоша қилишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар барча болажонларни байрам шодиёнаси билан самимий қутлаб, уларнинг келгуси ҳаётларида улкан зафарлар тилашди, болаларнинг комил инсон бўлиб вояга етишлари учун мамлакатимизда яратилган барча шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, тадбирда болажонлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дарҳақиқат, ота-она учун дунёда болажонлар кулгуси ва шодлигидан азиз неъмат йўқ. Тиниқ нигоҳи ва бийрон тили билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

 Яна бир бора юртимиздаги барча болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий табриклаймиз!

Сиз – Ватанимизнинг келажаги, эртанги кунимиз эгаларисиз. Шундай экан, илм-фан, касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаб, келажак сари дадил қадам ташланг! Буюк боболаримизга муносиб издош, эл-юртимизга камарбаста авлод, ота-онангиз орзу қилган фарзанд бўлиб вояга етинг, азиз болажонлар!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026