Зараркунандалардан ҳимоя – муҳим масала
Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида туманимизда 15 та биолаборатория фаолият кўрсатиб келмоқда. Жорий 2013 йил ҳосилини ҳимоя қилиш мақсадида биолабораториялар томонидан жами 129 килограммтрихограмма, 59 миллион дона олтинкўз ва 59 миллион дона бракон каби зараркунандаларга қарши кураш воситалари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Бу биомахсулотларни купайтириш учун биолабораториялар 75 тонна арпа, 2,4 тонна шакар, 1,1 тонна маргарин ва 1,1 тонна мерва махсулотлари билан таъминланган. Туманимизда фаолият кўрсатаётган 262 та фермер хўжаликлари билан умумий қиймати 392 миллион сўмлик биохизмат кўрсатиш шартномалари имзоланган бўлиб, биолабораториялар ходимлари шартнома шартларини бажариш бўйича ишларни бошлаб юбордилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶