28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:56
Қишлоқ хўжалиги 👁 418

КОМБАЙНЛАРНИНГ ҒАЛЛА ЎРИМИГА ТАЙЁРЛИГИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

КОМБАЙНЛАРНИНГ ҒАЛЛА ЎРИМИГА ТАЙЁРЛИГИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда қишлоқ хўжалиги соҳасида долзарб бўлган ғалла ўрими мавсуми ҳам яқинлашмоқда. Мавсум арафасида заҳматкаш деҳқонларимиз меҳнати билан етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш мақсадида пухта тайёргарлик, ҳозирлик кўрилмоқда. Амударё туманида ҳам ғалла-ўрим йиғим ишлари 12 июндан 1 июлгача бўлган кунлар оралиғида ўтказилиши режа қилинмоқда.

7 июнь куни Куюк кўпир овулида жорий йилги ғалла-ўрим йиғимида иштирок этадиган комбайнларнинг мавсумга шайлиги, уларнинг техник жиҳатдан созлиги кўздан кечирилиб, назоратдан ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъуллари, тумандаги раҳбарлар ҳамда бошка тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Масъуллар ўрим-йиғимга тайёргарлик ишлари, комбайнларнинг таъмирланганлиги, техник созлиги, мавсумга шайлигини кўздан кечириб, отрядлар аъзолари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги корхона раҳбарлари билан суҳбатлашишди. Шунингдек, тадбир давомида мавсумда ўрим-йиғим иштирокчиларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш лозимлиги алоҳида таъкидланди ва комбайнчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Шунингдек, улар учун дала бошида қулай шароитлар яратиб бериш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

Таъкидлаш жоизки, Амударё туманида жорий йилда фермер хўжаликларининг 7 минг гектар ер майдонида ғалла етиштирилди. Ушбу етиштирилган буғдой ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни тизимли ташкил этиш мақсадида чора-тадбирлар Дастури тасдиқланиб, аниқ ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилди. Ҳисоб-китобларга кўра, ўрим-йиғим ишларини ташкил этишга 5 млрд. 33 млн. сўм қийматидаги маблағлар сарф қилиниши маълум бўлди. Ушбу маблағлардан 2 млрд. 43 млн. сўм ғаллани ўриб олиш, 1 млрд. 89,4 млн. сўм ўрилган донни ташиш, 1 млрд. 900,8 млн. сўм сомондан тозалаш учун сарф этилади.

Жорий йилда ғалла ўрим-йиғими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 18 та отрядлар ташкил этилди. Ушбу отярдларга 18 дона дон ўриш комбайнлари, 54 дона юк автомобиллари, 36 дона транспорт тракторлари ва тиркамалар, 18 дона ёқилғи ташиш воситалари жалб этилади. Ундан ташқари, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида 18 нафар Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларидан иборат масъуллар бириктирилди. Мавсум давомида техникалар шайлигини таъминлаш учун ҳар бир отрядда алоҳида 18 та кўчма устахоналар ҳам ташкил этилди.

Бугунги кунда ғалла ўрим йиғимида иштирок этадиган комбайнлар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, мавсумга тайёр ҳолатга келтирилган. Шу пайтга қадар ўрим-йиғим ишларини қисқа муддатларда якунлаб, ғалладан кўзланган ҳосилни йиғиб-териб олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган.

Тадбир давомида комбайнларни таъмирлаш ишларини якунлаш, созлаш ва синов кўригидан ўтказиш масалалари ҳам белгилаб олинди. Шунингдек, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026