12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Адабиёт 👁 487

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ТАҲРИРИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН “МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ЭНГ ЗИЁЛИ ОИЛАСИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ТАҲРИРИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН “МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ЭНГ ЗИЁЛИ ОИЛАСИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш мақсадида турли тадбирлар, танловлар ўтказилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Таҳририят ходимлари томонидан ташкил этилган ушбу тадбирлар нафақат ёшлар, балки турли ёшдаги аҳолига ҳам манзур бўлиб, барчасида фаол иштирок этишмоқда.

14 июнь куни мазкур грант лойиҳаси доирасида “Маҳалламизнинг энг зиёли оиласи” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Ўрозали Рейимов ҳамда Амударё телевидениеси таҳририяти ходимлар иштирок этишди. Шунингдек, ҳудудларда ижтимоий-маънавий-муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш, аҳоли ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини оммалаштириш, оилаларда кутубхоналар ташкил қилишни тарғиб қилиш, шу орқали оила аъзоларининг маънавиятини юксалтиришга эришиш каби мақсадларда ўтказилган ушбу танловда фаол қатнашган ва ғолиб бўлган оилалар ташриф буюришди.

Бўстон маҳалласидан ташриф буюрган тадбиркор, ҳожи она Гуласал Ўрозметованинг оиласида 13 нафар аъзоси бор. У 2 ўғли, 3 келини, 8 невараси билан яшаб келмоқда. Катта ўғли Руслан Искандаров туман Ички ишлар бўлимида хизмат қилади. Кичик ўғил Зафаржон эса қурилиш ишлари билан шуғулланадиган “Виктория-холдинг” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлайди. Катта келини Нодирахон “Истиқлол” тўйхонасини бошқаради, иккинчи келин Малоҳатхон “ARISTOKRAT-baby” нодавлат оилавий МТТ раҳбари, кичик келин эса савдо ходими.

Гуласал опа раҳматли умр йўлдоши Тўлибой ака билан биргаликда оилада фарзандларининг билимли, ўқимишли, бўлишларига алоҳида эътибор қаратишди. Шу туфайли улар кичик ёшданоқ китобхонликка, билим олишга қизиқиб, ўзлари танлаган касбларнинг эгалари бўлиб етишишди. Эндиликда эса онахон невараларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишларига имконият яратиб, кўпроқ китобхонликка қизиқтиришмоқда.

Онахон ўз фарзандлари билан биргаликда кўплаб хайрли ишларга ҳам бош-қош бўлмоқда. “Виктория-холдинг” МЧЖда 35 та, “ARISTOKRAT-bebi” нодавлат оилавий МТТда 16 та иш ўрни яратиб, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашди. Яқинда Хитой Республикасидан киритилган 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан ташкил этилиб, ишга туширилиши кутилаётган бетон заводида эса 150 та иш ўрни яратилиб, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда. Қурилиш ташкилотига раҳбарлик қилиб келаётган фарзанди Зафаржон ўтган йили тумандаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини биносини ўз маблағи ҳисобидан қуриб фойдаланишга топширди.

Бойовул маҳалласидан зиёли оила деб топилган Эгамберган Ёдгоровлар оиласи аъзолари ҳам 13 нафардан иборат. Оила соҳиби Эгамберган Ёдгоров умр йўлдоши Пардагул Юсупова билан биргаликда 3 ўғилни вояга етказишган. Улар бири заводда, бири фабрикада ишчи бўлиб ишлашган ва фарзандларнинг билимли, ўқимишли бўлишларига алоҳида эътибор қаратишган. Ҳозир ўғиллар ҳам, шу оилага тушган 3 нафар келинлар ҳам тумандаги умумтаълим мактабларида ўқитувчи бўлиб ишлаб, элга зиё тарқатишмоқда. Зиёли оилада камолга етаётган 5 нафар невара ҳам бобо-бувиларидан эртаклар тинглаб, турли китобларни ўқиб, камолга етишмоқда.

Танловда ғолиб бўлган Гулзор маҳалласидаги Жумамуродовлар оиласида 2 ўғил, 2 қиз вояга етган бўлса, ҳозирда хонадонда 2 келин ва 4 нафар неваралар билан яшашади. Тумандаги собиқ 44-сонли автобазада шофёр бўлиб ишлаган оила соҳиби Бахтиёр Жумамуродов, 40-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи бўлиб ишлаган хонадон бекаси Энажон Авезмуродовалар ҳам асосий вақтини фарзандларини эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашга бағишлаб, кам бўлишмади. Ҳозир ўғиллари ўз ҳунарлари билан эл хизматида бўлиб, оилаларига даромад топишмоқда. Қизлар ҳам бири тикувчи, бири пазанда бўлиб, келин бўлиб тушган хонадонларида ўзлари каби солиҳ фарзандлар тарбия қилишмоқда. Келинлар эса боғчада тарбиячи, ёш авлод таълим-тарбияси билан банд.

Шунингдек, туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган Назархон овулидан ташриф буюрган Тозахон Қдирниязова ҳам турмуш ўртоғи Хидирбой билан биргаликда 3 нафар қиз ва 1 нафар ўғил фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқда. Тўнғич қизи Нилуфар ҳозирги кунда Театр ва санъат институти Нукус филиалининг 3-босқич талабаси.  Тозахон овулдаги 3-сонли мактабда кутубхоначи бўлиб ишлайди. У китобхонлик борасида бошқаларга ўрнак бўлиб, катта ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. У ўтган йили Республикада ўтказилган китобхонлик фестивалида совриндор бўлиб қайтди. Бу йил Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган китобхонлик фестивалида ғолиб деб топилди ҳамда биринчи даражали диплом ва фестивалнинг махсус кубоги билан тақдирланди.

Грант лойиҳаси доирасида ўтказилган “Маҳалламизнинг энг зиёли оиласи” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида оилалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ҳаётидаги ютуқлари, оилавий китобхонликка бўлган муносабати, оиладаги тарбиявий удумлар, одатлар хусусида сўзлашилди. Невараларнинг бобо-бувиларидан эшитган эртаклари, китобхонлик ҳақидаги шеърлари тингланди. Шундан сўнг, танловда ғолиб деб топилган ҳар бир оилага фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

Грант лойиҳаси доирасидаги маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбир жуда қизиқарли ўтди. Оилаларининг туманда энг зиёли деб эътироф этилгани, эътибор кўрсатилиб рағбатлантирилганидан хурсанд бўлган иштирокчилар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026