14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:25
Қишлоқ хўжалиги 👁 246

Суғориш тизимига янгича ёндашув бўйича фермер хўжалиги рахбарлари, сувчи ирригаторлар, банк ходимларига ўқув семинар ташкил этилди

Суғориш тизимига янгича ёндашув бўйича фермер хўжалиги рахбарлари, сувчи ирригаторлар, банк ходимларига ўқув семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18 апрель куни сув хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар ва келгусидаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Йиғилиш аввалида сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ бўлган 4 та катта масала муҳокама қилинди. Йиғилишда каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига 4 миллиард 800 миллион доллар кам даромад олинаётганлиги таъкидланиб, янгича суғориш тизимини жорий қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳамкорлигида Сувчилар мактаби ташкил этилиб Республикамизнинг барча туманларида жойларга чиққан ҳолда фермер хўжалиги раҳбарлари, сувчи-ирригаторлар, банк ходимларини ўқитиш вазифаси юклатилди.

Амударё туманида ҳам Сувчилар мактабининг тажрибали ўқитувчилари томонидан тумандаги фермер хўжалик раислари, банк ва ирригация бўлими ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Ўқув семинарда Сувчилар мактабини ташкил этишдан кўзланган мақсад ва мактабнинг асосий вазифалари хусусида батафсил маълумот берилди.

Секторлар кесимида гуруҳларга бўлинган иштирокчиларга 3 кун давомида малакали мутахассислар соҳага оид билим ва кўникмаларни бердилар.

Таъкидлаб ўтилганидек, йилдан йилга ҳаво ҳароратининг ва аҳоли сонининг ошиши, ёғин миқдорининг кескин камайиб кетиши ҳисобига сув заҳирларига бўлган талаб ҳам тобора ортиб бормоқда.

Қолаверса, суғорма деҳқончиликда фойдаланадиган сув захираларимизнинг 80 фоизи трансчегаравий дарёлар ҳисобига тўғри келиши, чегара ҳудудларда жойлашган қўшни давлатларда ҳам сувга бўлган талабнинг ошиб бориши сув захираларининг кескин камайишига сабаб бўлмоқда.

Семинар давомида яқин келажакда олдимизда кутиб турган мазкур муаммоларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, бунинг учун замонавий суғориш усулларига ўтилиши лозим. Замонавий суғориш усулларидан бири сифатида ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш ва уни тажрибада синаб кўриш кўзда тутилмоқда.

Айни кунларда ушбу лойиҳа харажатларини қисқартириш, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилмоқда. Президентимиз ўзининг видеоселектор йиғилишида узоқ далаларга сув насос станциялари ёрдамида етказилиши, уларнинг аксарияти эскилиги туфайли электр энергияси истеъмоли жуда юқорилигини, ҳали бирорта ҳам йирик насос станцияси муқобил энергия манбаига ўтказилмаганини, шу боис насос станцияларини хусусий шерикликка бериш, самарали лойиҳаларга қулай шартларда кредитлар ажратилиши йўлга қўйилишини айтиб ўтган эди.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида сел сувларини кичик манбаларда жамғариш мумкинлиги, бу борада ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланган эди.

Албатта, республикамиздаги барча фермер хўжаликлари оммавий равишда замонавий суғориш методларига ўтаётган бир жараёнда агротехник тадбирлар, молиявий қийинчиликлар юзага келиши табиий.

Сувчилар мактаби томонидан ташкил этилаётган ўқув семинарлари фермер хўжаликларининг юқоридаги каби муаммоларга дуч келмасликлари ва суғориш тизимида янгича ёндашувларни татбиқ этишларида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019