14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:22
Сиёсат 👁 170

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ДОЛЗАРБ 30 КУН” ДОИРАСИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ДОЛЗАРБ 30 КУН” ДОИРАСИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туман ҳокимининг 2023 йил 8 июлдаги жорий йилнинг 10 июль - 10 август кунлари оралиғида туман ҳудудида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кун” тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 17 июль санасида Амударё туманининг Дўрман овулида жойлашган “Қалдирғоч” болалар дам олиш оромгоҳида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўргазмали махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқига Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими Фавқулодда вазиятлар давлат тузилмаси ва фуқаро муҳофазаси бўлинмаси бошлиғи, майор Бекзод Тажибаев ҳамда бўлинма инспектори лейтенант Ҳасан Ҳайитбоевлар иштирок этишди ва машқларни белгиланган режа асосида олиб боришди.

Ушбу ўқув машқини ўтказишдан асосий мақсад оромгоҳ ҳудудида ёнғин содир бўлганда объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг амалий ҳаракатларини ва кўникмаларини ошириш, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда объект раҳбарлар таркиби ҳамда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини такомиллаштиришдан иборатдир. Шунингдек, тадбирдан бошқарув органи ва фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг кечиктириб бўлмайдиган ёнғин ўчириш ва қутқарув ишларига тайёргарлигини кучайтириш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг ўз мажбуриятларини аниқ ва тўғри бажаришини амалиётда синаш ва ўрганиш каби мақсадлар ҳам кўзланган. Махсус тактик ўқув машқи ўтказиш орқали дам олаётган ўқувчи-ёшларга ёнғиннинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тушунчалар бериш ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш орқали ўқувчи-ёшларнинг бу борадаги кўникмаларини ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.

Ўқув машқининг 1-босқичида “Қалдирғоч” болалар дам олиш оромгоҳидаги майдонда ёнғинлар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект фуқаро муҳофазаси тузилмасининг тезкорлик билан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ҳаракатлари амалда кўрсатиб берилди.

2-босқичда эса “Қалдирғоч” болалар дам олиш оромгоҳида ёнғин содир бўлганда жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинни бартараф этиш ҳаракатлари амалда кўрсатилиб, тадбир иштирокчиларига зарур тавсиялар тақдим этилди.

Ўқув-машқининг иккала босқичи ҳам кўргазмали воситалар орқали олиб борилгани боис, оромгоҳда дам олаётган ўқувчи-ёшлар ҳақиқатдан ҳам ёнғин содир бўлган қалтис вазиятларда асосан нималарга эътибор қаратиш зарурлигини, шунингдек, оддий фуқароларнинг ёнғин-қутқарув хизмати ходимларининг кўрсатмаларига амал қилиши борасидаги кўникмаларига эга бўлдилар.

Оромгоҳда дам олаётган болалар ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича дастлабки билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Амалиёт шуни кўрсатадики, одатда ёнғин содир бўлаётганда болалар ҳеч ким топа олмайдиган жойга яширинишади. Бола хавф ҳақида хабар бермоқчи бўлиб, қичқириши мумкин, аммо бундай ҳолларда овоз одатда чиқмай қолиш мумкин. Шунинг учун болаларга хавфсизлик қоидаларини кичкиналигиданоқ ўргатиш ва ёнғин қандай хавфли эканини тушунтириш лозим.

Тадбир якунида оромгоҳда дам олаётган ўқувчи-ёшлар масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва зарур жавоблар олдилар.

И.Ҳосилов, Амударё тумани ФВБ бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019