13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:58
Жамият 👁 312

“Миллий қадриятларимиз - бебаҳо бойлигимиз” шиори остида кўргазма ташкил қилинди

“Миллий қадриятларимиз - бебаҳо бойлигимиз” шиори остида кўргазма ташкил қилинди

Миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз бебаҳо бойлигимиздир. Уни асраб-авайлаш, авлодларга мерос қолдириш барчамизнинг муқаддас бурчимиз ва вазифамиздир.

24 июль куни Амударё туманининг Тўлқин овул фуқаролар йиғини биносида “Миллий қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда маҳалланинг кўчабошчи, фаол аёллари, ёш қиз-келинчаклар иштирок этдилар. Тадбир давомида маҳалланинг чевар аёл-қизлари ўз қўл меҳнатлари билан тайёрлаган қуроқ болишлари, кўрпа ҳамда кўрпачаларини кўргазмага қўйдилар.

Айтиш лозимки, юртмиздаги ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос қуроқ намуналари бор. Улар ҳар хил матолар ва шакллардан тикилади. Қуроқ қураш одамнинг сабрини синовдан ўтказади. Қуроқ кўрпа, кўрпача, қиз узатганда қўшиб берилади. Қуроқдан тикилган маҳсулотларни келиннинг сепига қўшиш қизнинг борган ерида илдиз отиб, палак ёйиб, ўзидан кўпайиб, қўшгани билан қўша қарисин, қурашиб кетсин, деган маъноларни ифодалайди. Тўйдан аввал қуроқ тикиш, қизининг сепига қўшиш – ўзбек халқининг урф-одати.

Кўргазмада кўчабошчи аёллари миллий ҳунармандчилигимиз намуналари бўлган қуроқчилик, каштачилик, зардўзлик санъати ҳақида батафсил маълумот бердилар. Тадбирда иштирок этаётган бошқа аёл-қизларни ҳам уйда бекор вақт ўтказмасликка, ҳунар ўрганишга чақириб ҳунарли бўлган инсон кам бўлмаслигини ҳаётий мисоллар орқали батафсил тушунтирдилар. Қуроқ қураш қадимдан келаётган халқ амалий санъати эканлигини, қуроқни тил-кўздан, ёмонликдан сақлайдиган тумор сифатида фойдалинишларини айтиб, миллий ҳунармандчилигимизни ривожлантириш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини бериб ўтдилар.

Кўргазмада кўчабошчи аёллар ҳар бир ўзбек қиз-келинчагини бугунги кунгача сақланган ва айни пайтда янада оммалашиб бораётган, момоларимиздан қолган қуроқчилик анъанасини давом эттиришга чорладилар.

Тўлқин овулидаги соғлом маънавий муҳит, кўчабошчи аёлларининг хонадонма-хонадон юриб, аёл-қизлар билан доимий равишда мулоқот қилишлари ёш оилалар учун ибрат бўлиб келмоқда.

Шунингдек, жамоатчилик асосида ташкил этилган “Кўчабошчи аёллар” тузилмаси ишларни нафақат хонадонбай ташкил этишда, балки хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини оширишларида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Тўлқин овулида бўлиб ўтган мазкур тадбир ҳам маҳалланинг хотин-қизлар фаоли Гавҳар Боботаева ҳамда кўчабошчи аёлларининг ташаббуси билан ташкил этилиб, 40 нафарга яқин аёл-қизлар қамраб олинди.

Миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси юқори савияда ташкил этилиб, аёл-қизларга ҳунар ўрганган инсон асло кам бўлмаслиги, ҳунарли аёл оилавий даромадига ҳисса қўшиши мумкинлиги, қолаверса касб-ҳунар билан шуғулланган оилаларда келишмовчиликлар келиб чиқмаслиги, шу сабабдан ҳам ёш қизларга болалик пайтидан бошлаб ҳунар ўргатиш лозимлиги таъкидланди.

Бўлиб ўтган миллий ҳунармандчилик кўргазмаси иштирокчиларда катта тассурот қолдирди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026