ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЕМОРЛАРГА НАЖОТ БАҒИШЛАЙДИ
Мамлакатимиз аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ваяқинлаштириш мақсадида “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2022 йил 16 июнда қабул қилинган Президент Қарори соҳада туб ўзгаришлар ясалишига замин бўлди.
Қарорга мувофиқ Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида қайта ташкил қилинди ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал тизими йўлга қўйилди. Тиббий бригада беморнинг аҳволи ва касаллик турига қараб, ҳудудидан қатъий назар, унга энг яқин масофадан юборилади. Марказий шифохоналарда эса кун-у тун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ташкил этилди.
Мазкур қарорга мувофиқ ташкил этилган Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиалига қарашли Амударё бўлими туман Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биносининг биринчи қаватида жойлашган. Бўлимда шифокорларнинг фельдшерлар, ҳайдовчиларнинг бўш вақтларида дам олишлари учун хоналар, бўлим мудири, хўжалик бекаси хоналари, наркотик ва дориларни сақлаш хоналари мавжуд.
Бўлим таркибида 1 та марказий подстанция ва 11 та шоҳобча мавжуд бўлиб, уларда жами 15 бригада – 11 та умумтармоқ 1 та реанимацион, 3 та фельдшерлик бригалалари фаолият юритади.
Бўлимдаги барча автомашиналарга GРS ўрнатилган бўлиб, ҳаракатланиши диспетчер олдидаги монитор орқали онлайн кузатиб борилади.
Бўлимда фаолият юритувчи ходимлар жами 302 нафарни ташкил этади. Шу жумладан 38 нафари асосий, 22 нафари ўриндош шифокорлар, 161 нафари асосий 1 нафари ўриндош ўрта тиббийт ходимлардир.
Улар туманимиз аҳолиси тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолганда чақирувларга зудлик билан етиб боришга ва тез тиббий ёрдам кўрсатишга ошиқадилар.
Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида бўлимга жами 25952 та чақирувлар бўлди. Уларнинг 25527 таси бажарилган. 25776 нафар беморга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Жами чақириқларнинг 489 таси бахтсиз ҳодисалар, 12399 таси шошилинч чақириқлар, 4890 таси шошилинч бўлмаган 969 таси туғруқ ва ҳомиладорлар паталогияси бўйича, чақириқлар 29 таси эса шифохонадан шифохонага ташишлардир. Тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб мурожаат қилганлардан 4323 нафар бемор шифохонага ётқизилди, 962 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилган.
Чақириқлар давомида тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган беморларга аниқ ташхис қўйиш учун бўлимимизда 13 та ЭКГ аппарати мавжуд ва барчаси ишчи ҳолатида. Шунингдек, 1 та ЎСВ, 1 та дефибрилятор, 1 та электр сўрғич, 4 та машинада кислород балони, 15 та спинал шит, 25 та амбуқопи, 15 та қўл ва оёқ иммобилизацияси учун кўп поғонали транспорт шиналари, 25 та бўйин фиксаторлари, 14 та рўмолсифат иммобилизацион ўрам, 1 та ларингоскоп, 24 та тилушлагичлар мавжуд. Шунингдек, барча бригадалар 1 тадан пульсоксиметр, неврологик болғача, диагностик лампа билан таъминланган. Беморларга ўз вақтида сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун 41 номдаги дори препаратлари мавжуд.
Кейинги йилларда аҳоли орасида тез тиббий ёрдамга эҳтиёж кучаяётганини эътиборга олиб, яқин кунларда марказий станцияда янгидан тез тиббий ёрдам бригадаси ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
Бунингдек чора-тадбирлар туманимиз аҳолисининг соғлиғини муҳофаза қилишга, зарурат туғилганда дард исканжасида қолган одамга тезкор тиббий ёрдам беришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Константин Шабаев, Республика тез тиббий ёрдам маркази Амударё бўлими мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶