12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:58
Жамият 👁 448

ҲАМИША ОДАМЛАР ОРАСИДА

ҲАМИША ОДАМЛАР ОРАСИДА

Маҳалла – қадриятлар бешиги. Унинг ҳар қарич ери, ҳар битта кўча ва хонадони ободлиги ана шу азиз қадриятлар – анъана ва удумлар, бетакрор урф-одатлар, бундан ҳам муҳими, маҳалладошларнинг ўзаро меҳр-оқибатлари, қадрдонлик туйғулари устуворлигидан. Шу боис, маҳалла аҳли бири-бирига бефарқ эмас, қувончини ҳам қайғусини ҳам биргаликда баҳам кўришади.

Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи 3228 нафар аҳолининг кундалик турмуш тарзига назар солсангиз, бири-бирини кўз қиймас қадрдонлик, ўзаро аҳиллик, тотувлик тафтини ҳис этасиз. Ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, туркман ва бошқа миллат вакилларининг бири-бирига эл, қон-қариндош, аҳилликда яшаётганларининг ўзи эътиборга муносиб. 563та хонадон таркибидаги 911та оилаларни обод, осойишта ва  сўлим гўшаларга айлантириб, маҳалла файзига-файз қўшаётган 1627 нафар аёл-қизлар нафақат ўз оилаларининг, балки маҳалланинг, эл-юртнинг  фахрига айланишган. Улуғ ҳазрат имом Ғаззолий эътироф этганларидай: “аҳли аёлининг ҳурматини жойига қўядирғон халқнинг оиласи ҳам, юрти ҳам тинч ва осойишта бўлур”. Ваҳоланки, Олмазор маҳалласи аҳли ҳам ана шундай тинч ва осойишталикка мушаррафдирларки, буни биз биргина маҳалла аёл-қизларига кўрсатилаётган эътибор ва рағбат мисолида яққол кўрдик.

Маҳалла хотин-қизлар фаоли Ўрозгул Ёқубова ушбу лавозимда ўз фаолиятини бошлаганига энди бир йилдан ошди. У илк иш фаолиятига киришган кунни жуда яхши эслайди. Ишни аҳолининг таркибини, хонадонларнинг географик жойлашув ўрни, аёл-қизларнинг ижтимоий аҳволини ўрганишдан бошлаган Ўрозгулнинг ён дафтарида шу куннинг ўзидаёқ “муаммолар” деган саҳифа пайдо бўлди.

Аёл-қизлар ҳаётига оид муаммоли ҳолатлар 5 та тоифа асосида ўрганилиб, ҳар бир тоифа бўйича хатлов ўтказилди ва эҳтиёжманд аёллар рўйхати шакллантирилди. Унга кўра, 2023 йилда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи хатлов жараёни якунлари бўйича маҳаллада 83 нафар эҳтиёжманд аёл-қизлар борлиги аниқланди. Ўрозгул Ёқубова уйма-уй кириб бориб, ҳар бир эҳтиёжманд аёл-қизнинг турмуш шароити билан яқиндан танишди.

Аёл-қизларнинг қизиқиш ва имкониятларини пухта ўрганган Ўрозгул Ёқубова “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасига мансуб 6 нафар ишсиз аёл-қизларнинг шахсий қизиқишлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик марказларида тикувчилик йўналиши бўйича давлат томонидан бепул касб-ҳунар ўрганишлари учун шароит яратиб, уларнинг ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида иш билан таъминланишларига яқиндан ёрдам берди. Шунингдек, 2 нафар аёл доимий иш ўринларига жойлаштирилиб, 2 нафар аёл-қиз аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан мавсумий ишларга жалб қилинди.

“Аёллар дафтари”нинг 2-тоифасидаги Гавҳар Гулмановага ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда 33 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратилишига кўмаклашилди ва натижада Гавҳар Гулманова қисқа фурсат ичида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Саодат Ёқубовага эса ўз хонадонидан мос хона ажратилиб, “Miss Pishiriqlari” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйишида ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатилиб, унинг тадбиркорлик фаолияти учун 33 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи олишида кўмаклашилди.

Маҳалла хотин-қизлар фаоли деярли ҳар куни бутун иш вақтини хотин-қизлар орасида, уларнинг ҳаётига доир муаммолар ечимини топиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар билан ўтказади. Маҳаллада боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд Дилором Тўраева исмли онахон истиқомат қиладилар. Фарзандлари, рўзғорнинг оғир ташвишидан ортмаган онахоннинг бирдан-бир орзуси – муқаддас Каъба зиёратида бўлиш эди. 3-тоифа “Аёллар дафтари” рўйхатидаги онахонга Ўрозгул Ёқубованинг елиб-югуриши, қолаверса, Президентимизнинг ташаббуслари билан жорий йил рамазон ойида давлатимиз томонидан умра сафарига бепул бориб келиш имконияти яратилди. 12 нафар аёл-қизларга эса БҲМнинг тўрт баравари миқдорида “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Дафтарнинг 4-тоифасига киритилган 16 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган аёл-қизлар, шунингдек, ногиронлиги бор фарзандлари бўлган аёл-қизларга зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилиб, уларни соғломлаштириш чоралари кўрилди.

“Ҳар инсоннинг ўз уй-қўрғони бўлсин”, деб бежиз айтишмаган. Ўз уйида саранжом-саришта, хотиржам яшашга не етсин! “Аёллар дафтари”нинг 5-тоифаси рўйхатига киритилган уй-жойга эҳтиёжманд 2 та ёш оила учун субсидия ажратилишига ва уй-жой билан таъминланишига кўмаклашиш ҳам Ўрозгул Ёқубованинг доимий назоратида.

Шунингдек, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган икки нафар аёл-қизнинг ҳам ўз ҳаётини хотиржам, осойишта ўтказишларини таъминлаш мақсадида улар моно марказ томонидан тадбиркорлик йўналиши бўйича бепул ўқитилиб, сертификатлар берилди ва ўз уйларида тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун шароитлар яратилди. Улардан бири Шаҳлохон Есанова ўз хонадонида тикувчилик цехи очиб, маҳалланинг ёш қизларига чеварлик сирларини ўргатмоқда. Зеваржон Собирова эса 15 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиб, хонадон чорвачилигини йўлга қўйди ва оиласига даромад келтирмоқда.

Маҳаллада 15 нафар ибратли оила бекаларини бирлаштирган “Оқила аёллар” ҳаракати фаолияти йўлга қўйилган. Ҳаракат аъзоларининг 19 нафар кўча бошчи аёллар билан ҳамкорликдаги фаолияти ҳавас ва эътирофга муносиб. Чунки айнан ана шу “Оқила аёллар” жамоатчилик тузилмаси ва 19 нафар кўча бошчи аёлларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли ўтган икки йил давомида оилавий ажрашишларга барҳам берилди. Низоли, нотинч оилаларда маҳалла хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, “Оқила аёллар” жамоатчилик тузилмаси ва кўча бошчи аёлларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари туфайли соғлом маънавий муҳит қарор топишига эришилди. Натижада биронта ҳам Олмазор маҳаллалик аёл-қизлар профилактик ҳисобга киритилмади.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида ўтказиладиган “Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?” “Одам савдоси – аср муаммоси”, “Биз – зўравонликка қаршимиз” каби ҳуқуқий-маърифий тадбирлар, хотин-қизларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш эҳтимоли мавжуд оилаларда олиб борилаётган профилактик тушунтириш ишлари, ошкора ва самимий мулоқотлар туфайли маҳалла хотин-қизларининг ижтимоий фаоллиги ошиб бормоқда. Бу борада хотин-қизлар фаоли Ўрозгул Ёқубованинг маҳалла ҳудудидаги таълим-тарбия муассасалари билан ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари туфайли ҳаётий бой тажрибага эга нуроний онахонлардан иборат “Бибихоним мактаби” фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, йилнинг ҳар чорагида 82-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчи-ёшлари иштирокида ёш қизларни турмушга, оилавий ҳаётга тайёрлашга бағишланган “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари”, “Оилада қиз боланинг ўрни”, “Қиз бола – бўлғуси онадир” мавзуларида, шунингдек, оилаларда китобхонлик муҳитини яхшилашга қаратилган “Мен севган бадиий қаҳрамон”, “Китоб – ҳаёт чароғбони, умр зийнати” каби маънавий-маърифий тадбирлар ўсиб келаётган ёш қизлар – бўлғуси оналар ва оилаларнинг гўзал ва саришта бекаларини тарбиялашда муҳим  аҳамият касб этмоқда.

Ўрозгул Ёқубова учун эса эл-юрт манфаати йўлида хизмат қилиш, маҳалла хотин-қизларини ҳамиша тинч, осойишта ва хотиржам кўришдан ҳам улуғроқ бахт йўқ.             

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026