28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:33
Жамият 👁 280

«GSM Репитор» қурилмаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланманг

«GSM Репитор» қурилмаларидан қонунга хилоф  равишда фойдаланманг

Мобиль алоқа хизматисиз кундалик турмушимизни кўз олдимизга келтиришимиз қийин бўлиб бормоқда. Уларнинг сифатли ишлаши операторларнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.

Лекин бугунги кунда мобиль алоқа хизматларининг сифатсиз ишлаши бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатлар ўрганилиб, сабаблари аниқлаштирилганда фуқаролар томонидан ўзлари билиб-билмаган ҳолда мобиль алоқа сигналларига ҳалақит берувчи қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бундай қурилмалар халқ тилида «GSM репитор»лар деб аталади. Бу – мобиль алоқа сигналлари паст бўлган жойларда оператор сигналларини кучайтириб берувчи қурилма бўлиб ҳисобланади. Бу қурилмалардан одатда бинолар ичида (офислар, уйлар, подваллар) сигнал даражаси паст бўлган жойларда фойдаланиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

«GSM репитор» қурилмаларидан фойдаланганда радиочастота спекторида ишловчи мобиль алоқа станцияларининг ишлашига ўз таъсирини кўрсатади. Бунинг натижасида «GSM репитор» ўрнатилган ҳудудда ушбу қурилмадан фойдаланувчидан ташқари, бошқа абонентлар ҳам мобиль алоқа хизматидан фойдаланишида чекловларга олиб келади.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Радиочастоталар бўйича Республика Кенгашининг 2022 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобиль алоқа сигналларини кучайтириб берувчи ретранслятор қурилмаларидан фойдаланиш туғрисида»ги тегишли Қарори қабул қилинган.

Ушбу Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган, модернизация қилинган, чет эллардан олиб кириладиган ретранслятор қурилмалари Республикада белгиланган тартибда электро-магнит мослашув нормаларига ва техник талабларга мувофиқлилиги бўйича сертификатга эга бўлиши шартлиги белгиланган.

Юқоридаги Қарор талабларининг бажарилишини ҳамда мобиль алоқа хизматларининг сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Ўзкомназорат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати мутахассислари томонидан мобиль алоқа хизматлари сифати бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида режали мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан Қонунда белгиланмаган радио қурилмаларидан тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари берилгандан кейин қайта фойдаланиш ҳолатлари аниқланса, бу радио қурилмалар тегишли тартибда олиб қўйилиб, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 152-моддасига асосан маъмурий жазо чоралари кўрилишига сабаб бўлади.

Ж.Даулетова, Ўзкомназорат ҚР ҳудудий бўлими,

Мобиль алоқа тармоқларини назорат қилиш бўлими етакчи мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026