УСТОЗИМИЗ - ҲАҚИҚИЙ “ТАЪЛИМ ИФТИХОРИ”
Ўқитувчилик - шарафли кaсб. Ёш авлодга билим бериш,уларни келажакда ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш йўлида ўқитувчининг ўрни беқиёс,албатта.
Президентимиз ташаббуси билан таълим-тарбия соҳасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.Бугунги кунда ўқитувчи меҳнатига катта эътибор берилиб, унинг қадри янада юксалмоқда.
Юртимизда ўз касбини севиб,тинмай изланиб меҳнат қилаётган фидойи устозлар жуда кўп.Амударё туманидаги 69-сонли мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Малоҳат Болтаева ҳам ўз касбини севган устозлардан бири. У "Баркамол авлод" болалар мактабида ҳам болаларга тасвирий-санъат сирларини ўргатмоқда.
Шогирдларининг кўпчилиги устоз изидан бориб, ўқитувчилик касбини танлашганидан мамнун. Малоҳат Болтаева изланувчан ва фидойи устоз сифатида мактаб жамоасида ҳам обрў-эътиборга эга. Ўзининг камтарлиги ва ташаббускорлиги билан касбдошлари меҳрини қозонган.
Яқинда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида ўтказилган илмий-амалий "Таълим ифтихори" кўрик-танловига тақдим қилинган "Замонавий узлуксиз таълим сифатини ошириш: интеллктуал таълим-тарбия, инновация ва истиқболлар" мавзусидаги педагогик тадқиқот иши кўрик-танлов илмий кенгаши томонидан юқори баҳоланиб, у "Таълим ифтихори" кўкрак нишони ҳамда махсус гувоҳнома ва сертификат, ташаккурнома шунингдек, илмий педагогик мақолалар жамланган тўплам ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Устозимиз Малоҳат Болтаевани ушбу ютуғи билан чин қалбимиздан табриклаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Маҳбуба Сариева, 69-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶