12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:56
Фан ва таълим 👁 369

Мактаблар янги ўқув йилига тахт қилиб қўйилди

Мактаблар янги ўқув йилига тахт қилиб қўйилди

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида 85та умумтаълим мактаблари, 52та мактабгача таълим ташкилотлари ва 1та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб боради. 2023-2024 ўқув йилида 32 635 ўқувчи ўрнига эга мактабларда халқимизнинг илмга чанқоқ ўқувчи-ёшлари таълим-тарбия олиши режалаштирилган бўлиб, уларга салкам 3800 нафар олий маълумотли, 58 нафар тугалланмаган олий, 208 нафар ўрта махсус маълумотга эга малакали ўқитувчилар сабоқ беришади.

Мактабларни замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозлаш борасида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва рағбат туфайли, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 нобярдаги “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 716-сонли Қарори асосида 17та умумтаълим мактабига компьютер синф жамланмалари етказиб берилди. 37та мактаб 40 мб/с, 48та мактаб 100мб/с тезлик интернет тармоғи билан таъминланган.

Ўқувчи-ёшларнинг умумтаълим фанларини мукаммал ўрганишлари учун “Баркамол авлод” болалар мактаби ва умумтаълим мактаблари ҳузурида турли йўналишлардаги 67та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган ва мазкур тўгаракларга 1668 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинган.

Мактабларда янги ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Ўқув муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш, таъмирталаб мактабларни жорий таъмирлаш ишлари билан танишиш мақсадида биз ижодий гуруҳимиз билан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактабларда бўлдик.

Айни пайтда Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 23та мактаб табиий газ тармоғига уланган бўлиб, мазкур мактаблар куз-қиш мавсумида табиий газ билан, 2та мактаб электр энергияси билан, 60та мактаб эса кўмир ёқилғиси билан иситилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июнь кунги “Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ҳамда туманларидаги халқни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида ижтимоий соҳа ҳамда инфраструктура объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳақида”ги 1235-сонли Қарори асосида туманнинг Жумуровул маҳалласи ҳудудида жойлашган 45-сонли умумтаълим мактабида лойиҳа қиймати 3,5 миллиард сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш белгиланган бўлиб, бугунги кунда мактаб биносида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Мукаммал таъмирлаш жараёнида мактаб биносининг ёғоч деразалари акфа ромларига тўлиқ алмаштирилиб, иситиш тизимлари янгидан ўрнатилди. Барча таъмирталаб синфхоналарнинг поллари қайтадан полланиб, электр пайвандлаш ишлари сифатли олиб борилди. Мактаб биносида айни кунларда сўнгги пардозлаш ишлари ҳам ўз якунига етказилмоқда.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласи ҳудудидаги 1-сонли, Беруний номли маҳалласи ҳудудидаги 31-сонли умумтаълим мактаблари биноларида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш, Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидаги 44-сонли мактабга иситиш тизимлари ва акфа дераза ромларини ўрнатиш, Дарёбўйи маҳалласидаги 65-сонли мактабга қўшимча синфхоналарини қуриш белгиланган. Ушбу тўртта мактабнинг ҳар бирига лойиҳа қиймати 1,2 миллиард сўмдан, Бобур номли овул ҳудудидаги 86-сонли мактабнинг иситиш тизимини ўрнатиш учун 600 миллион, жами 5,4 миллиард сўмлик “Ташаббусли бюджет” маблағларини жалб этиш режалаштирилган.

Иситиш тизимлари кўмир билан ишлайдиган умумтаълим мактабларида 2023-2024 ўқув йилида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида режа қилинган 4302 тонна кўмир ёқилғиси таълим муассасаларига етказиб берилиб, кўмир ёқилғисининг сифатли сақланиш чоралари кўриб қўйилди. Ёқилғи маҳсулотлари кўмирхоналарга киритилиб, устидан қалин лой сувоқ қилинди.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги барча умумтаълим муассасалари янги ўқув йилига тахт ҳолатга келтирилган 2023-2024 ўқув йилида туман мактабларига 1-синфларга қабул қилинадиган 4343 нафар болажонлар учун “Президент совғаси” – 12 номдаги ўқув қуроллари ҳам қабул қилиниб, тайёрлаб қўйилди. Қилинаётган барча саъй-ҳаракатлар Янги Ўзбекистоннинг баркамол ва етук янги авлодига мукаммал таълим-тарбия беришдек шарафли вазифани адо этишга қаратилгандир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026