12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:40
Иқтисодиёт 👁 325

МАНҒИТДА ЯНГИ ЁҒ-МОЙ ЗАВОДИ ИШГА ТУШИШ АРАФАСИДА

МАНҒИТДА ЯНГИ ЁҒ-МОЙ ЗАВОДИ ИШГА ТУШИШ АРАФАСИДА

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, сиёсий-маданий алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Натижада мамлакатимиз дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Айтиш жоизки, ишлаб чиқаришни мадернизациялаш, маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи товарларни ишлаб чиқариш ва кўпайтириш бугунги куннинг асосий талабидир. Бу табиий ресурслар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ишчи кучи мавжуд чекка ҳудудларда ишсизликни бартараф этишда ҳам ўзининг ижобий самарасини беради.

Амударё туманида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси заводи қошида ёғ-мой ишлаб чиқариш заводи фаолияти ҳам йўлга қўйилаётганлиги туфайли яна 100 нафардан зиёд амударёликлар иш билан таъминланади. Хитой технологияси асосида фаолият юритадиган завод пахта-тўқимачилик кластери сифатида фаолият юритаётган хорижий корхонада қайта ишлаш жараёнида пахтадан ажралиб чиққан чигитдан ёғ-мой ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Айни кунда заводда Жиззах ёғ-мой заводидан келган тажрибали технологлар ва технологияни ўрнатишда иштирок этган мутахассислар иштирокида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни кўздан ўтказилмоқда ва синов тариқасида маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу технологияларни ўрнатишга Инвестиция дастури доирасида 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ва “Amudaryotex” хорижий корхонасининг 27 миллиард 339 миллион сўм маблағи сарфланди.

Заводда ўрнатилган технология йилига 10 минг тонна ёғ-мой ишлаб чиқариш қувватига эга ва пахта чигити ёғи, кунгабоқар ёғи, соя ёғи ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Заводда айни кунда технологияларни созлаш, ускуналарни синовдан ўтказиш ишлари олиб борилаяпти. Шунингдек, ишга қабул қилинган ишчиларга технологик ускуналар ҳамда иш жараёнларни бошқариш ўргатилаяпти.

Заводда ёғ-мой ишлаб чиқариш учта босқичда, яъни учта цехда амалга оширилади. Энг охирги босқичда маҳсулот тозаланиб, истеъмолга яроқли ҳолга келтиради.

Пахтани қайта ишлашга мўлжалланган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси йилига 10 минг тонналик ёғ-мой ишлаб чиқариш қувватига эга янги заводни ишга тушириши натижасида юртимиз аҳолисига сифатли пахта, кунгабоқар ва соя ёғини етказиб бериш имконига эга бўлиш бирга, туманимиз иқтисоди юксалишига ҳам муносиб ҳисса қўшади. Шунингдек, юз нафардан зиёд ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлайди.

Юртимизда бугунги кунда янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, импортни қисқартириш ва экспортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгидан иш бошлаш арафасида турган ёғ-мой заводи ҳам туманимиз аҳолисининг ҳаёти яна ҳам фаровонлашишига хизмат қилади, албатта.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026