14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:25
Адабиёт 👁 255

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ИЖОДКОР ОДИЛ ШОМУРОДОВНИНГ “ОИЛА МУҚАДДАС” КИТОБИ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ИЖОДКОР ОДИЛ ШОМУРОДОВНИНГ “ОИЛА МУҚАДДАС” КИТОБИ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида ўтказилаётган тадбирларда уларнинг тафаккури, маънавий дунёси бойитилмоқда. Бўш вақтлари мазмунли ўтказилиб, китобхонликка жалб этилмоқда, шу ҳудуддаги ижодкорлар билан, уларнинг янги асарлари билан таништириб борилмоқда. Шу билан бирга интеллектуал салоҳияти оширилиб, миллий, умуминсоний қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳи шакллантирилиб борилмоқда.

11 август куни грант лойиҳаси доирасида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятида ижодкор Одил Шомуродовнинг янги нашрдан чиқарилган “Оила муқаддас” деб номланган китоби тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Ўрозали Рейимов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, Амударё телевидениеси ходимлари, таниқли ижодкорлар Турсунбой Абдуллаев ҳамда Аҳмад Нафасовлар, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Адабиётчи ёшлар” тўгараги ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшлари қатнашишди. Шунингдек, ижодкор Одил Шомуродовнинг оила аъзолари, яқинлари ҳам ташриф буюришди.

Тадбирда Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Фуқаролар йиғинларида йўлга қўйилган маънавий-маърифий тадбирлар, ёш китобхонлар, ижодкорлар ҳақидаги кўрсатувлар, туман ҳудудидаги кутубхоналарга ташкил этилаётган саёҳатлар барчага бирдек манзур бўлаётгани, оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган мақола ва хабарлар, лавҳалар хусусида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Ўрозали Рейимов Одил Шомуродовнинг ижодий фаолияти ҳақида сўзлади. “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарида ёритилаётган шеър, ҳикоялари ўз мухлисларини топаётгани, янги нашрдан чиққан “Оила муқаддас” деб номланган китоби ҳам китобхонларнинг қалбидан жой олгани ҳақида гапириб ўтди. Ижодкорнинг янги нашрдан чиққан китобининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига кенг тўхталди.

Одил Шомуродов 1966 йилда Амударё туманининг Ўртақалъа овулида туғилган. У ўрта мактабни тугатганидан сўнг, Оқманғит педагогика билим юртида таҳсил олган. Билим юртини тугатганидан кейин 1988 йилда Элликқалъа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб иш фаолиятини бошлади. Ўтган йиллар давомида ёш авлодга таълим-тарбия бериш билан бирга турли мавзуларда ижод қилди. Ижод намуналари туман, республика матбуотида ёритилиб борди.

Таҳририят ходимлари ижодкорнинг ўз ижод намуналари билан яқиндан танишиб бораётгани, унинг “Қорақалпоқман”, “Амударём – жўшқиндарём”, “Ўзбекистоним”, “Оила муқаддас” каби шеърлари мухлисларга жуда манзур бўлгани, унинг шеър ва ҳикоялари чуқур маъно-мазмунга, тарбиявий аҳамиятга эгалиги, Ватанга муҳаббат, юртга содиқлик каби эзгу туйғуларни яққол ҳис қилиш мумкинлигини сўзлаб ўтишди. Шу билан бирга Одил Шомуродовга ижодий баркамоллик тилаб, ундан янги ижод намуналарини кутиб қолишини айтишди.

Тадбир давомида сўзга чиққан элда таниқли ижодкорлар Турсунбой Абдуллаев ва Аҳмад Нафасовлар ҳам туманда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, натижада қобилиятли, адабиётсевар ва китобхон ёшларнинг сафи ортаётгани, уларга қаратилаётган эътибор хусусида гапириб, китоб муаллифини ушбу ютуқ билан табриклашди. Шунингдек, мазкур китобнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришга, тафаккурини оширишга хизмат қилишини ҳам таъкидлаб ўтишди.

Тадбирга ташриф буюрган ёшларга ушбу китобни батафсил ўқиб чиқиш, ижодкорнинг шеърияти билан яқиндан танишиш тавсия қилинди.

Китобга бўлган муҳаббат — бу, энг аввало, Ватанга, оилага бўлган муҳаббатдир. Одил Шомуродов каби ижодкорларни маънавият тарғиботчилари десак, муболаға бўлмайди. Улар ўз ижод намуналари билан ҳар бир инсон қалбига чуқур кириб боради ва эзгу туйғуларни шакллантиради, дунёқарашини кенгайтиради, маънавиятини бойитади.

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ижодкор Одил Шомуродовнинг “Оила муқаддас” деб номланган китоби тақдимотига бағишлаб ўтказилган тадбир ижодкорлар ва китобхонларга жуда манзур бўлди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019