12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:47
Фан ва таълим 👁 351

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимиз мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини яхшилаш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни бугунги кун талаблари асосида такомиллаштиришга хизмат қилувчи 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Миллий дастур соҳада улкан ижобий ўзгаришлар ясалишига замин бўлаётир.

Бу ҳақда 21 август куни Амударё туманидаги 76-сонли мактабда бўлиб ўтган Устозлар миллий форумида батафсил сўз борди.

Бугунги кунда ўқитувчиларнинг нуфузи ошириш, таълим сифатини юксалтиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар туманимизда ҳам ўзининг ижобий самараларини бераётгани қувонарли. Шундай шароитда “Сифатли таълим – кучли жамият” шиори остида туманда ўтказилган иккинчи Устозлар миллий форуми янги ўқув йили олдидан халқ таълими ходимлари учун олдда турган долзарб вазифаларни белгилаб олиш учун ўзига хос минбар бўлди, дейиш мумкин.

Айтиш жоизки мактабларни муқаддас даргоҳга айлантирадиган куч устозлар фидойи меҳнати, маҳоратидир. Мазкур форум туманимизда фаолият юритаётган 4000 нафардан ортиқ ўқитувчи, 700 нафарга яқин мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган тарбиячилар учун тажриба алмашиш, янги билимларни эгаллашига шароит яратди.

Иккинчи марта ўтказилаётган Устозлар миллий форумини туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири Ибрагим Ражабов очди ва форум иштирокчиларини яқинлашаётган янги ўқув йили билан қутлади. Шунингдек, 2023-2024 ўқув йилида таълим соҳасида жорий этилаётган янгиликлар ҳақида батафсил гапирди ва миллий форумда муҳокама этиладиган масалалар, ўзаро тажриба алмашувлар бошланаётган ўқув йили сифатли ва самарали бўлишига пойдевор бўлишини таъкидлади.

Икки сменада ташкил этилган форумда туманимиздаги мактаблар директорлари, ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда 12та фан ўқитувчилари иштирок этишди. Ҳар бир фандан тренер ўқитувчилар томонидан 2023-2024 ўқув йилида жорий этилаётган янгиликлар, жумладан, мезонларга асосланган янги баҳолаш тизими, ўқувчиларда XXI аср кўникмаларини ривожлантириш, лойиҳага асосланган таълим мавзулари бўйича тренинг машғулотлари ўтказилди ва янги ўқув йили ўқув режаси ва дарсликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шуни эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил октябрь ойида эълон қилинган “Миллий рейтинг – 2021” натижаларига кўра, туманимиз Қорақалпоғистон Республикасида 7 ўринни эгаллаган. Албатта ёмон кўрсаткич эмас.

Бироқ туманда бу кўрсаткични яхшилаш учун кадрлар, педагогларнинг салоҳияти етарли. Мактаблар қуввати 32 минг 635 ўринли. Таълим олаётган ўқувчилар эса 38 минг 476 нафарни ташкил этади. 4064 нафар ўқитувчиларнинг 3798 нафари олий маълумотли, 282 нафари олий тоифали, 284 нафари халқаро ва миллий сертификатга эга эканлиги бу фикримизни аниқ далиллайди.

Ўтган ўқув йилида 81 нафар ўқувчиларнинг турли халқаро ва миллий сертификатлар олишга эришгани – дарслар самарадорлигига эришиш, иқтидорли ўқувчиларни ўқитишга ижодий ёндошиш давр тақозоси эканлигини кўрсатади.

Бўлиб ўтган Устозлар миллий форумида булар атрофлича муҳокама қилинди, таълим сифатини ошириш юзасидан чора- тадбирлар белгиланди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026