12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:41
Адабиёт 👁 387

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Янги Ўзбекистоним!

Оламга танитди ўзлигинг сенинг,

Ёғдулар таратди юлдузинг сенинг.

Эларо машҳурдир нуфузинг сенинг,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Кундан-кун яшнайди боғ-у бўстонинг,

Юксакка бошлайди ўтгувчи онинг.

Айтмоққа арзийди қутлуғ достонинг,

Эй она юрт, янги  Ўзбекистоним!

 

Ўтмишдан бошланар ҳаёт сабоғи,

Қаддингни тиклайди юксаклик тоғи.

Ҳаёт нашидаси сенда ардоқли,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Эл нафин кўзловчи қонунларинг бор,

Осмонинг порлоқдир, еринг унумдор.

Асло туганмасдай бойликларинг бор,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Туғилди янгича имконинг бу кун,

Ишга тушмоқдадир мис конинг бу кун.

Келажагинг гўё қуёшдек ёрқин,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Иш юритар сенда аҳли донолар,

Кундан-кун бўй чўзар баланд бинолар.

Халққа манзур бўлар нурли хоналар,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Ҳар жабҳада бордир буюк ўзгариш,

Янгича тадбирлар, янгича юриш.

Гўзаллик тарзига пардозлар бериш,

Эй она юрт, Янги Ўзбекистоним!

 

Спорт майдонида байроғинг баланд,

Иқтидорли ёшларга ардоғинг баланд.

Жаҳон аро сенинг довруғинг баланд,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Билим масканида бор тенгсиз мисол,

Келажак ёшларинг топади иқбол.

Ўзбек деган номинг элларга тимсол,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Янги Манғит бу кун кўтармоқда қад,

Талпинган дилларда бордир жасорат.

Янгиликлар сари чорлар иродат,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Ўтмишни бу кунга гар этсак қиёс,

Янгича ҳаётга туғилар ихлос.

Ҳар битта удуминг инсонларга хос,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

 

Дилсайёр мамнундир ҳаёт йўлидан,

Шодликка вобаста иқбол нуридан.

Илҳоми жўш урар туйғуларидан,

Эй она юрт, янги Ўзбекистоним!

Худойберган ЖУМАМУРОДОВ.

 

Амударё

Боғларингда гуллар бўлиб очилсам,

Ҳар қадамда ифор бўлиб сочилсам.

Райҳон бўлиб порласам кўчаларда,

Амударём, ҳеч армоним бўлмасди.

 

Келган меҳмон гўзалликдан завқланса,

Иштиёқи ошиб, кўзи хуморланса,

«Боғи Эрам», дея диллар ҳавасланса,

Амударём, ҳеч армоним бўлмасди.

 

Бағрингда бир мевазорга айлансам,

Ҳайрат тўла юракларга жойлансам.

Бир бор келган меҳмон қайта соғинса,

Амударём, ҳеч армоним бўлмасди.

 

Бугун тарих сўзламоқда адолатдан.

Ҳар гўшангда кўнгил обод тароватдан.

Тўртта фасл берган ризқ-у барокатдан,

Амударём, мангу ёрқин келажагинг!

Зуҳра Аҳмедова.

 

Оролим

Оролим, сен менинг тақдирим, борим,

Кўзимдаги нурим, томирда қоним,

Қисматингдан сўзлаб, инграр бу жоним.

Фақат сен кетмагил, кетмагил орим,

Кузги хазон янглиғ сўлма, Оролим.

 

Халқимнинг қалбида ушалмас армон,

Барчанинг тунлари уйқусиз, бедор,

Нобуд бўлиб кетмоқда қанчалаб жонлар...

Фақат сен кетмагил, кетмагил орим,

Кузги хазон янглиғ сўлма, Оролим.

 

Майли ,ташвишларга тўлсин бу бошим,

Майли, керагича оқсин кўз ёшим,

Майли, чидаб берсин сўнгги бардошим.

Фақат сен кетмагил, кетмагил орим,

Кузги хазон янглиғ сўлма, Оролим.

 

Кетсанг-да чекиниб қирғоқдан зор-зор.

Ҳали умид қуёши порлагай дилда,

Қучоқларинг тўлгай лиммо-лим сувга.

Фақат сен кетмагил, кетмагил орим,

Кузги хазон янглиғ сўлма, Оролим.

Маҳбуба Сариева,

69-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

ФАХРИМСАН!

Киндик қоним тўкилган қадрдон ота макон,

Фақат сенинг қучоғингда ором олар ширин жон.

Менинг жисм-у жоним-ла турсин номинг ёнма-ён,

Ўғил-қизинг бахтисан, фахримсан, Амударё!

 

Қайга борсам, атасинлар мени Аму қизи, деб,

Шунинг учун нурга тўла, порлаб турар кўзи, деб.

Ушбу элнинг инсонлари фариштанинг ўзи, деб,

Ўғил-қизинг бахтисан, фахримсан, Амударё!

 

Тақир ерда ниҳоллар ўстирган боғбонларинг,

Она ерни исроф қилмай яшайди деҳқонларинг.

Болаларга илм-у ҳунар ўргатган устозларинг,

Ўғил-қизинг бахтисан, фахримсан, Амударё!

 

Ҳақиқатни гапирамиз, бизда қуруқ мақташ йўқ,

Ақл билан иш тутамиз, шунинг учун кулфат йўқ.

Ҳамма билиб турибди-ку, айтишга ҳеч ҳожат йўқ,

Ўғил-қизинг бахтисан, фахримсан, Амударё!

 

Сен ҳақингда куйласам, сахий дейми номингни?

Ахир фақат бизлар учун бахш этгансан борингни.

Минг йилларки, ювиб ётар Жайҳун азиз пойингни,

Ўғил-қизинг бахтисан, фахримсан, Амударё!

 

Номинг тилдан тушмас сира, энг гўзал ва жарангдор,

Аждодларнинг дуолари қўллайверади такрор.

Сен учун фидо жонлар ҳар юмушингга тайёр,

Ўғил-қизинг бахтисан, фахримсан, Амударё!

 

Фарзандларинг ҳар соҳада билимдон-у пешқадам,

Баланд-баланд марраларни кўзлаб, ташлайди қадам.

Халқим, деган не мардларинг эзгуликларга ҳамдам,

Ўғил-қизинг бахтисан, фахримсан, Амударё!

 

Сенинг меҳринг эрур халқни бирдамликка кўндирган,

Шу бирдамлик ила барча иллатларни сўндирган.

Сен буюксан, оғушингда буюкларни ўстирган,

Барно қизинг бахтисан, фахрисан, Амударё!

Барно Самандарова.

 

ВАТАНИМ!

Ватаним, бағрингда ўсаяпман бахтли,

Сен борсан, ғамим йўқ, юраман шахдли.

Сен бизга ифтихор, номинг шарафли,

Ҳар олган нафассан, бизга керакли.

 

Сендан асло айро тушмасин йўлим,

Сен-ла бирга бўлсам, самода қўлим.

Кўкни бўйлайверар сарвқомат бўйим,

Сен билан татийди байрамим, тўйим.

 

Ҳеч қайси Ватанга алишмам сени,

Ахир болам, дединг улғайтиб мени.

Энди айт, фарзандинг сенга деб нени

Илинсин, сен унга илинган каби!

 

Сенда топган ўша ҳузур-ҳаловат,

Бошқа ҳеч жаҳонда қилмас тароват.

Сенинг чиройингдан гуллар хижолат,

Мен учун бу борлиқ сендан иборат!

Феруза Раҳимова.

 

ВАТАН

Ватанга бир назар сол,

Ифоридан ором ол.

Тўрт томони чаманзор,

Авлодлар топгай камол.

Ватаним қудратидан,

Ҳайбат-у савлатидан.

Фахр этаман ҳамиша,

Ҳуррият давлатидан.

Мевазор боғларида,

Пурвиқор тоғларида,

Очилмаган сирлар бор,

Оқ-мармар тонгларида.

Гулларини ҳидласанг,

Ватан ҳиди келади.

Зилол, тиниқ сувлари,

Дилга ором беради.

Машҳура Ражабова.

 

Ўзбекистон

Ватаним Ўзбекистон,

Осмонлари мусаффо.

Шунчалар сўлим макон,

Ҳавоси танга шифо.

Ватаним, гул чаманим,

Жон қадар азиз макон.

Меҳрга тўла бағринг,

Жонажон Ўзбекистон.

Райҳон Тожибоева,

50-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026