12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:40
Маданият 👁 943

“МАДАНИЯТ КАРВОНИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА МАНҒИТДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒИДА ГАЛА КОНЦЕРТ БЎЛИБ ЎТДИ

“МАДАНИЯТ КАРВОНИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА МАНҒИТДАГИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒИДА ГАЛА КОНЦЕРТ БЎЛИБ ЎТДИ

Президентимиз ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Маданият карвони” лойиҳаси бугунга келиб кўпчиликнинг қалбидан жой олди. Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган ушбу тадбир доирасида жойларда эл суйган ижодкорлар, санъат ва маданият намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, илм аҳли юртимизнинг барча туманларида бўлишиб, аҳоли билан учрашмоқда, юзма юз мулоқотлар дилтортар концерт дастурларига уланмоқда. “Маданият карвони” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар аҳолининг кўнгилли ҳордиқ чиқаришига хизмат қилаётгани баробарида маданият ва санъат вакилларига, ижодкорлар қалбида янги ижодий ишларга рағбат уйғотмоқда.

5 сентябрь куни Амударё туманининг Олмазор маҳалласи ҳудудидаги Маданият ва истироҳат боғида “Маданият карвони” фестивали доирасида бир гуруҳ санъаткорлар “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида гала концерт дастурини намойиш этишди.

Гала концертда халқимиз севган маданият ва санъат ходимлари, эстрада юлдузлари Ҳамдамбек Тўраев, Саидаҳмад Холмадов, Самандар Ҳамроқулов, Воҳиджон Исоқов, Шароф Муқимов ва бошқалар иштирок этишди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда халқимизнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аҳоли, хусусан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосда маънавий етук, баркамол шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир. “Маданият карвони” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги қарори билан Маданият вазирлиги томонидан “Маданият карвони” шаклида ҳудудларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш режа-жадвали тасдиқланган эди. Мазкур қарорда Маданият вазирлигига мазкур лойиҳа учун мўлжалланган, тегишли мусиқа техникаси ва саҳнага эга 2 дона махсус автотранспорт воситасини харид қилиш, вазирлик тизимидаги концерт-томоша муассасалари, цирк ва театр ходимлари орасидан “Маданият карвони” таркибига киритиладиган ижодкорлар рўйхатини шакллантириш вазифалари топширилган эди. Ушбу топшириқлардан келиб чиққан ҳолда ўтган йилдан бери мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Маданият карвони” шаклидаги концерт-томоша тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Манғит шаҳрида очиқ осмон остидаги сўлим боғда бўлиб ўтган концерт дастури давомида ёшларнинг севимли хонандалари ўзларининг шўх куй-қўшиқлари билан барчага хуш кайфият улашди.

Таъкидланганидек, мусиқа инсон маънавий дунёсига, бадиий-эстетик диди ва эҳтиёжлари ўсишига ижобий таъсир этади. Мусиқа санъати бошқа санъат турларига қараганда ёшлар тарбиясига кўпроқ ва кучлироқ таъсир кўрсатади. Яхши куй-қўшиқ инсон қалбининг нозик торларини чертиб, унга маънавий қувват бағишлайди. Агар у Ватан мадҳига, юрт шаънига бағишланган бўлса, аҳамияти янада юксалади. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, амударёликлар мириқиб ҳордиқ чиқарган мазкур гала концертнинг аҳамияти жуда юқори бўлди, дейиш мумкин.

 Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026