14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:33
Фан ва таълим 👁 197

МАНЗИЛЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАФТАРЛАРИГА КИРИТИЛГАН ЁШЛАР УЧУН ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

МАНЗИЛЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАФТАРЛАРИГА КИРИТИЛГАН ЁШЛАР УЧУН ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Беш ташаббус – беш имконият!” лойиҳасининг иш режаси асосида аҳолининг маънавиятини юксалтириш, ёшларнинг истеъдодларини юзага чиқариш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, турли зарарли иллатлардан ишончли ҳимоя қилиш мақсадида турли тадбирлар, учрашувлар, танловлар ўтказилиб келинмоқда.

Лойиҳанинг иш режаси бўйича Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббуснинг учинчи ташаббуси доирасида туманнинг Манғит шаҳри ҳудудида яшовчи, манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган ёшлар учун 40-сонли мактабда “Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида очиқ дарс ташкил қилинди.

Айтиш жоизки, туманнинг барча умумтаълим мактабларидаги компьютер синфларида ўқувчиларга энг тажрибали мутахассис ўқитувчилар сабоқ бериб келмоқда. Биз ҳикоя қилаётган 40-сонли мактабда ҳозирги кунда 1520 нафар ўқувчи билим олмоқда. Уларга 102 нафар педагог устозлар билим сирларини ўргатиб келишмоқда.

Мактабда иккита компьютер синфхоналари бўлиб, ўқувчиларга информатика фани ўқитувчилари Дилшода Абдиқодиров, Инобат Арслонова, Нурбек Холбоев, Нилуфар Соатбоевалар компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича дарс машғулотлари ўтиб келмоқдалар.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Беш ташаббус – беш имконият!” лойиҳасининг иш режаси асосида шунингдек, Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббуснинг биринчи ташаббуси доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган танловлар, давра суҳбатлари, тадбирлар ўтказилмоқда.

Иккинчи ташаббус доирасида эса ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида махсус тренажёр хонаси ташкил қилинган.

Учинчи ташаббус доирасида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирлар ташкил қилинаётган бўлса, тўртинчи ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича танловлар, учрашувлар ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, бешинчи ташаббус доирасида ёш аёл-қизларни ишга жойлаштириш мақсадида учрашувлар ташкил қилиниб, ўзини ўзи банд қилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиб, даромад топаётган аёл-қизларнинг тажрибаларини оммалаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Грант лойиҳаси доирасида ташкил қилинган навбатдаги амалий дарс ҳам манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган ёшлар учун фойдали бўлди. Замонавий ўқув ускуналарига эга мактабда дарс ўтиб, информатика ва ахборот технологиялари соҳасига ҳавас қилган ўқувчиларнинг кўнглига шу йўналишдаги олий ўқув юртларига ўқишга кириб, етук мутахассис бўлиб етишиш орзуси жойланган бўлса ажаб эмас.

Ўрозали РЕЙИМОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019