12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:44
Саломатлик 👁 323

Amunews.uz веб-сайти таҳририяти томонидан Бўз солма МФЙ қошида янги кутубхона ташкил қилинди

Amunews.uz веб-сайти таҳририяти томонидан Бўз солма МФЙ қошида янги кутубхона ташкил қилинди

Амударё туманида фаолият юритаётган amunews.uz веб-сайти таҳририятининг Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади – интернетдаги веб-сайтда, ижтимоий тармоқларда мақолалар эълон қилиш, фаол ва интилувчан ёшларни тенгдошларига ўрнак қилиб кўрсатиш, тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш орқали маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг, аҳоли, айниқса ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, эрта турмуш қуриш каби иллатларнинг олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол авлод қилиб вояга етказиш ишларида давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, аҳолини китобхонликка жалб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида туманнинг энг чекка овулларида кутубхона очиш ишлари ҳам лойиҳа доирасида кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳанинг иш режасига асосан Президентимизнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5та ташаббусни амалиётга жорий этиш, ёшларнинг дунёқарашини ва маънавиятини юксалтириш, уларни ёт ғоя ва иллатлардан ишончли ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида китобхонликни янада оммалаштириш мақсадида туманнинг энг чекка овулларидан бири – Бўз солма маҳалла фуқаролар йиғини қошида янги кутубхона ташкил қилинди.

Мазкур кутубхонага турли жанрлардаги адабиётлар таҳририят томонидан совға қилинди. Кутубхона фондидан жой олган шеърият, назм, мумтоз адабиётлар, чет эл адабиёти, болалар адабиёти, детектив жанрлардаги адабиётлар, дарслик, қўлланмалар, тиббиёт китоблари, одобнома китоблари қишлоқ аҳлининг маънавий-маданий турмуши янада ривожланишига муҳим асос бўла олади.

Янги кутубхонанинг очилиши қишлоқ аҳлининг улкан қувончига сабаб бўлди. Тадбирда 70-сонли мактабнинг психологи Муҳайё Ўринбоева, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси Ўрозали Рейимов, меҳнат фахрийларидан Холмурод Хайтимбетов, Бибижон Раҳимова, ўқитувчи Гулимбой Юсупов, Бўзсолма фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Матяқубовлар сўзга чиқиб, янгидан очилган кутубхона қишлоқ аҳли ҳаётида муҳим маънавий роль ўйнашини таъкидладилар.

Меҳнат фахрийси Холмурод Ҳайтимбетов ҳам ўз шахсий ҳисобидан янги кутубхонага бадиий адабиётлар совға қилди.

Айтиш жоизки, лойиҳа доирасидаги вазифаларни амалга ошириш орқали ҳудудларда юз бераётган салбий ҳолатларнинг олдини олишда давлат органлари билан оммавий ахборот воситаларининг мустаҳкам ижтимоий шериклигини йўлга қўйиш, турли мавзуларда интернатдаги веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали мақолалар, ижтимоий роликлар эълон қилиш кўзда тутилган.

Йил давомида лойиҳа доирасида ўтказиладиган тадбирларга туманнинг 10 мингдан ортиқ ёшлари қамраб олинади.

Янги  кутубхонанинг очилиш маросими иштирокчилари китобларни катта қизиқиш билан кўриб чиқдилар. Шу куннинг ўзидаёқ маҳалла ёшлари кутубхонага аъзо бўлиб, китоб мутолаасини бошлаб юборишди. Кутубхонада болалар адабиётига оид китобларнинг кўплиги қишлоқдаги мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Қишлоқ аҳли нодавлат нотижорат ташкилотининг чекка ҳудудларда яшовчилар учун кўрсатаётган бундай ҳурмат-эътиборидан чексиз миннатдор бўлдилар.

Шуниси эътиборлики, ўтган йиллар мобайнида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари ҳамда Амударё телевидениеси таҳририятлари томонидан туманнинг Қангли, Куюк кўпир, Дўрман овул фуқаролар йиғинлари, Қипчоқ шаҳарча ва Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ҳам кутубхоналар ташкил қилинган эди.

Мазкур йўналишдаги хайрли ишлар келгусида ҳам давом эттирилади.

Ўрозали РЕЙИМОВ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026