12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Сиёсат 👁 257

ҚИЛИЧБОЙДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚИЛИЧБОЙДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси дунёдаги барча мамлакатлар билан ўзаро муносабатларда тинчликпарварлик тамойилига амал қилади. Унинг ташқи сиёсатида давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлигини сақлаш каби қоидалар мустаҳкам ўрин олган. Шунингдек, халқимизнинг тинч-осойишта яшашини таъминлаш, турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари жанговар шайлигини, қудратини ошириш, Миллий Армиямиз сафларини ватанпарвар, билимдон, довюрак аскарлар билан бутлаб бориш доимий эътиборда. Айниқса, ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг ҳарбий ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда мамлакатимизнинг қадимий ва бой маданияти, азалий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналарига асосланган кенг дунёқарашни шакллантириш жуда муҳим.

Ҳарбий хизматчилар онгига Ватан ҳимояси ҳар бир фуқаронинг шарафли ва муқаддас бурчи эканлигини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат ва жамият хавфсизлиги учун масъулият туйғусини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Булар ўз навбатида армиямиз қудрати яна ҳам ошишига хизмат қилади.

Шу боисдан ҳам ҳарбий хизматчилар, чегараларимизда собит туриб эл осудалигини таъминлаб ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарлар билан маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари тез-тез ўтказиб турилади.

Шунингдек, чегараолди ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида чегаралар дахлсизлигини сақлаш қонун-қоидаларини кенг тарғиб этиш, улар кўнглида мамлакатимиз қонунларига ҳурмат руҳини тарбиялаш ва бўйсунишларига эришиш, чегараолди таъқиқланган ҳудудларга киришларига йўл қўймаслик ҳам осойишталикни асрашнинг асосий шартларидандир.

8 сентябрь куни мамлакатимизнинг Туркманистон давлати билан чегара ҳудудида жойлашган Амударё туманининг Қиличбой овулида ушбу ҳудудда жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари, муддатли хизмат бурчини ўтаётган аскарлар, ҳудуд аҳолиси учун маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таниқли шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гавҳар Зокирова, Алишер Отабоев ва бошқа эл севган шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар иштирок этишди.

Қиличбой Маданият марказида бўлиб ўтган тадбир байрам тусини олди. Дастлаб мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг аҳамияти, ёшлар учун яратилаётган ғамхўрликлар ҳақида, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ҳаётимизда юз бераётган янгиланишлар, ўзгаришлар хусусида сўз борди.

Таниқли шоира Зулфия Мўминованинг Ватан мадҳига бағишланган шеърини йиғилганларнинг барчаси қарсаклар билан олқишлади. Тадбир тарғибот гуруҳи аъзолари бўлган санъаткорларнинг концерти билан давом этди.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026