12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:48
Жамият 👁 342

Аянчли йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари муҳокама қилиниб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар белгиланди

Аянчли йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари муҳокама қилиниб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар белгиланди

Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш энг асосий устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

19 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича фуқароларга тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов, туман ҳокими Собир Хўжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Мухторжон Юсупов, тумандаги секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, профилактика инспекторлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг ҳар бир чиқишларида соҳага масъул бўлган идораларнинг асосий вазифаси жиноятчини топиш ва жазолаш эмас, балки жиноят содир этилишига шароит яратиб берган ҳолатларни аниқлаш, айниқса тизимли муаммолар билан ишлашга алоҳида урғу қаратишни кўп бора таъкидлаб ўтган.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, иштирокчиларга Республикамиз миқёсидаги умумий жиноятчилик тўғрисида маълумотлар берди ва туманда жиноятлар сони ошган 12 та “қизил” тоифадаги маҳаллалар тўғрисида гапириб ўтиб. Шунингдек, туманда жиноятчилик натижасида тан-жароҳат олиш, фирибгарлик ва йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятлар сони ошганлиги алоҳида қайд этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков Ўзбекистон Республикаси миқёсида жорий йилнинг 8 ойи давомида 5500 дан ортиқ-йўл транспорти билан боғлиқ жиноятлар содир қилинганлигини, шундан, 60 фоизи тезликни ошириш, 20 фоизи спиртли ичимлик ичиб автотранспорт воситасини бошқариш орқали, 15 фоизи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳамда қолган 5 фоизи эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлаётганлигини тушунтириб ўтди.

Хусусан, Ички ишлар вазири яқинда содир бўлган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 2023 йил 16 сентябрь куни эрталаб соат 8:00лар атрофида Амударё тумани Назархан овули ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 748-километрида ҳаракатланиб бораётган транспорт воситаси Амударё туманидан Нукус шаҳри томонга бир томонлама ҳаракатланувчи ўз йўлидан келаётганида унинг орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган яна бир фуқаро бошқарувидаги автомашина қувиб ўтишни амалга ошираётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланишга рухсат этилмаган йўналишда Нукус шаҳридан Хоразм вилояти томонга ҳаракатланаётган бошқа фуқаро бошқарувидаги автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган. Натижада битта автомашина ёниб кетиб, автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчилар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Иккинчи автомашинадаги ҳайдовчи ва йўловчи ҳам касалхонага олиб кетаётганида йўлда вафот этган. Яна бир фуқаро эса оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси  ИИВ  Тергов  бошқармаси томонидан  Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Йиғилишда ушбу аянчли йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари ва оқибатлари ҳақида сўз бориб, келгусида бу каби нохушликларнинг олдини олиш бўйича мунозара юритилди.

Умумий жиноятчилик муҳокамаси чоғида эса фуқаролар йиғинлари раисларига овул ва маҳаллалар ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир қилишга мойил бўлган фуқароларнинг рўйхатини шакллантириб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, аниқланган муаммолари бўйича профилактика инспектори ёки сектор раҳбарларини хабардор қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш давомида туман Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъулларига тумандаги барча 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг рўйхатини шакллантириб, жиноят содир қилишга мойил ёшларни аниқлаш ва улар билан тизимли профилактик ишларни ташкил қилиш топширилди.

Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Жамоладдин Юсупов ҳам сўзга чиқиб, туманда фирибгарлик жиноятининг ошишига асосий сабаб кўпчилик фуқароларнинг ҳуқуқий билимга эга бўлмаслиги натижасида уяли алоқа телефонларига келган смс кодларни ишониб бошқаларга бериш ҳоллари кўп учраётгани, натижада кўпчилик одамлар фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолаётганини айтиб, бу жиноятларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026