12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Қишлоқ хўжалиги 👁 295

“Серикбоев Солий” фермер хўжалиги пахтакорлари туманда биринчи бўлиб пахта тайёрлаш бўйича контрактация шартномаси шартларини бажарди

“Серикбоев Солий” фермер хўжалиги пахтакорлари туманда биринчи бўлиб пахта тайёрлаш бўйича контрактация шартномаси шартларини бажарди

Деҳқонлар учун куз фаслининг ҳар дақиқаси ғанимат. Боиси, шу фаслда йил-ўн икки ой қишнинг қаҳратони-ю ёзнинг жазирамасида далаларда қилинган машаққатли меҳнатлар самараси – етиштирилган ҳосил йиғиб-териб олинади.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманидаги фермер хўжаликларида ҳам йиғим-терим ишлари кун сайин авж олмоқда. Далаларда оппоқ бўлиб очилган пахталарни чевар қўлли, чаққон теримчилар имкон қадар тезроқ йиғиб-териб олишга интилмоқдалар. Кузнинг қуёшли, илиқ кунларини ғанимат билиб, бугун кечагидан унумли ишлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар туфайли Тошёп овулидаги Солий Серикбоев раҳбарлик қилаётган “Серикбоев Солий” фермер хўжалиги пахтакорлари жорий йилнинг 24 сентябрида контрактация шартномаси шартларини ортиғи билан бажардилар. 17 гектар пахта майдонидан илк теримнинг ўзидаёқ 55 тоннадан зиёд пахта ҳосили териб олинди.

24 сентябрь куни хўжаликда эришилган меҳнат натижасига бағишлаб тантанали тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, Қорақлпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, қишлоқ хўжалиги, овул фуқаролар йиғини масъуллари иштирок этдилар. Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари йиғим-теримда фаол иштирок этган барчани эришган меҳнат ғалабаси билан қизғин қутладилар, илғорларга қимматбаҳо совғалар ҳадя этдилар.

фермер хўжалигининг бу ютуғи ўз-ўзидан бўлмади. 12 нафар пудратчилар эрта баҳордан пахта далаларда тўлиқ ниҳол олишга, униб чиққан ғўзаларни агротехника қоидалари асосида парвариш қилишга алоҳида эътибор қаратдилар. Натижада кузга келиб, ҳар бир ниҳолда мўл ҳосил тўпланишига эришилди.

Йиғим-терим мавсумини юқори кайфиятда бошлаган 12 нафар пудратчиларга ҳудуднинг 48 нафар уюшмаган аҳолиси яқиндан кўмакдош бўлиб, хўжалик пахта хирмонининг барвақт юксалишига муносиб ҳисса қўшдилар. Олмагул Рейимова, Насиба Ўрозбоева, Умида Камолова, Қарлиғаш Ибодуллаева, Санобар Жапақова, Жумабика Холбоева, Зебогул Юсупова, Умида Юсупова, Муқаддас Оллоберганова, Пардагул Қозоқбоевалар пахта теримида илғорликни қўлдан бермай келмоқдалар.

Эришилган муваффақиятга теримчилар учун тушда дала бошида иссиқ овқат, чой ташкил этилиб, унумли ишлашга шароит яратилгани муҳим асос бўлди. Терим пуллари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилгани ҳам теримчиларни моддий жиҳатдан рағбатлантириб, янада фаол бўлишга чорлади.

Туманимизнинг барча фермер хўжаликлари пахта далаларида ҳам ҳосил йиғим-терими кун сайин авжига чиқаяпти. Пудратчилар билан бир сафда иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳам пахта териб, оиласи учун даромад топаётир. Терилган пахта айни вақтнинг ўзида тарозида тортилиб, терим ҳақи ҳисоб-китоб қилинаяпти.

Амалга оширилаётган бунингдек саъй-ҳаракатлар пахта терими кунлик суръати ошишини таъминлаётир. Контрактация шартномалари шартларини бажариш учун ҳаракат қилиб, маррадан ошаётган хўжаликлар сони эса тобора кўпаймоқда. Далаларда ҳамжиҳатликда қилинаётган меҳнат туфайли қимматбаҳо хомашё – оппоқ пахталардан залворли хирмонлар бунёдга келмоқда.

Туманда биринчилардан бўлиб пахта тайёрлаш режаси адо этилган хўжаликда йиғим-терим ҳали қизғин давом этаётир.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026