МАКТАБДА ҲАФТАЛИК ТАДБИРЛАРИ ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ
Тумандаги айрим фанларни чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган 38-сонли мактабнинг бошланғич таълим йўналиши ўқитувчилари ва юқори синф амалий фанлар услуббирлашма аъзолари томонидан “21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни”га бағишланган ҳафталик ташкил этилди.
18-23 сентябрь кунлари давомида бўлиб ўтган ҳафталик муносабати билан синфлар кесимида шеърхонлик кечалари, расм, технология фанлари бўйича танловлар, қоғоздан кабутар ясаш ва унга тинчликни даъват этувчи истакларни ёзиш машғулотлари ҳамда “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида спорт мусобақалари ташкил қилинди.
Ҳафта давомида макатбнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Азамат Раҳимов 3-“А” синфда, технология фани ўқитувчиси Турсуной Салаева 7-“Б” синфда, Қундуз Аширова ўқиш фанидан шеърхонлик кечаси, технология фанидан Моҳира Худойберганова 1-“А” синфда, 4-“А” синф раҳбари Моҳимжон Қурбонбоева 4-“А” ва 4-“Б” синфларда ўқувчилар ўртасида “Қоғоздан кабутар ясаш ва унга тинчликни даъват этувчи истакларни ёзиш” танловини юқори савияда ўтказдилар.
Ҳафта давомидаги қизиқарли тадбирлар ва машғулотлар ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш билан бирга фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Роҳатой Сафарова, 38-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари в.в.б.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶