28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:56
Саломатлик 👁 192

ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИ АҲОЛИСИ УЧУН БEПУЛ ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИ АҲОЛИСИ УЧУН БEПУЛ ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотида тиббий хизмат сифатини ошириш ва ҳудудлардаги оилавий поликлиникалар сонини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 215-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда 2022 йил 1 майдан бошлаб бирламчи тиббий санитария муассасаларидан узоқда жойлашган ҳудудлар аҳолиси учун профилактик тиббий кўриклар ўтказиб турилиши ҳам вазифа қилиб белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан аҳолининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш жараёнида 25 сентябрь куни Амударё туманининг Қиличбой овули ҳудудида жойлашган 7-сонли оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда Республика муассасаларидаги барча ихтисослашган марказларнинг кардиолог, травматолог, невропатолог, жарроҳ, педиатр, офтальмолог, ЛОР, уролог, эндокринолог, акушер-гинеколог, фтизиатр, педиатр мутахассислари томонидан аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шу куни УТТ, ЭКГ ускуналари, кўчма лаборатория, Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг “Мобиль поликлиника”си ҳам овул аҳли хизматида бўлди.

Тадбирга ҳудуднинг 358 нафар аҳолиси жалб этилиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 231 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди.

Тиббий кўрик жараёнида турли касаллик аниқланган 228 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, юқори технологик операцияга муҳтож 2 нафар беморга туман шифохонасида даволаниш учун йўлланма берилиб, 19 нафар беморлар эса 46 турдаги бепул дори-дармонлар билан таъминланди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан такомиллаштириш, тиббиёт муассасаларини энг илғор тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, туман марказларидан узоқда яшовчи аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва мураккаб амалиётларни туман даражасида бажариш борасида амалга оширилаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг турмуш сифати ва саломатлик даражасини янада яхшилашдир.

Тадбирда асосий эътибор аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилди ҳамда тадбир иштирокчиларига бу борада кенг тушунчалар берилди.

Шунингдек тиббий кўрик якунида мутахассислар томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарур тиббий тавсиялар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аҳолининг саломатлигини сақлаш, касалликларни илк босқичда аниқлаш ва олдини олиш борасида ҳудудларда, айниқса чекка қишлоқларда ўтказилаётган бу каби тиббий кўриклар муҳим аҳамият касб этади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026