12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:48
Фан ва таълим 👁 262

БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

Илмий изланишларда аниқланишича, инсон умри давомида оладиган барча маълумотларининг ярмидан ортиғини беш ёшигача бўлган даврида олар экан.

Беш ёшгача бўлган бола дунёни танийди, ўз она тилида мулоқот қила олади, ўз оиласи, ота-онаси, яқинлари, қўни-қўшниларига нисбатан кўнглида беғубор меҳр-муҳаббат шаклланади. Унинг қандай инсон бўлиб вояга етиши аввало оила ва қолаверса, узлуксиз тизимининг илк поғонаси бўлган мактабгача таълим ташкилоти таълим-тарбиясига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамровини ошириш, тизимда фаолият юритаётган муассасаларда болажонларнинг замон талаблари асосида таълим-тарбия олиб, яйраб-қувнаб улғайишлари учун барча шароитлар яратилмоқда, соҳадаги ташкилотлар замонавий талабларга жавоб берадиган бинолар инвентарь, ускуналар, ўқув-методик қўлланмалар билан таъминланмоқда.

Жумуртов шаҳарчасида якка тадбиркор Санобар Сафарбоева ташкил этган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаганига эндигина икки йилгина вақт бўлди. Ҳудуднинг 25 нафар болажонларини бағрига олган, чор-атрофи мевали, манзарали дарахтлар, гуллар билан ўралган бу хушманзара ва баҳаво маскан кичкинтойларга жуда ёқиб қолди.

Асли ўзи жуда болажон, мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси йўналиши бўйича имтиёзли диплом соҳибаси бўлган Санобар Сафарбоева узоқ йиллар ўзининг беш нафар қизи, кенжатой ўғли тарбияси билан шуғулланди. Беш қизни ўқитиб, вояга етказиб, икковини уйли-жойли қилиб бўлгач, ўз севган соҳаси бўйича ишлашни истади. Аксига у яшайдиган шаҳарчада мактабгача таълим ташкилоти умуман йўқ бўлганлиги учун оила аъзолари билан кенгашиб, бўш турган ўзларининг саккиз хонали тураржой биносида оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этишга қарор қилди. Ҳужжатлаштириш ишлари битгунича қабул қилинадиган кичкинтойлар рўйхати ҳам шаклланди. Ташкилот аслида 25 нафар болажонларни қабул қилишга мўжалланган бўлса-да, ҳудудда “менинг фарзандимни ҳам олинг” деётган ота-оналар кўпчилик. Қамраб олинган болажонлар эса ҳар куни бу масканга талпиниб, интиқиб келадилар.

Санобар Сафарбоева ушбу ташкилот фаолиятини йўлга қўйиш билан ўзидан ташқари 4 нафар ёшларни иш билан таъминлади.

Ташкилот фаолият юритаётган улкан ҳовлида болалар майдончаси, яшилҳудуд, ошхона, дам олиш ва овқатланиш хоналари, ётоқхона, машғулотлар хоналари мавжуд. Боғчада болажонлар эрталаб чиниқиш машғулотларини ўтагач, хуш кайфиятда нонуштага ўтиришади. Дарс машғулотлари, дидактик ўйинларда ҳам кичкинтойлар бири-биридан қолишмасликка, билағон, чаққонлигини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Ҳовли томорқасида етиштирилган сабзавотлардан тайёрланадиган хуштаъм таомлар болаларга манзур бўлаётир, узум, олмалар янги узилиб, дастурхонга тортилади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилгани ҳудуддаги ишлайдиган аёлларга жуда қўл келди. Боиси, фарзандлари боғчада, улардан оналарнинг кўнгли тўқ. Ташкилот ходимлари эса болажонларнинг яйраб ўсиб-улғаётганидан, бунда ўзларининг ҳам ҳиссаси борлигидан хурсанд. Биз мана шундай фидойи, ўз касбига меҳр қўйиб, тарбияланувчиларга фарзандидек меҳр ва эътибор кўрсатиб, вояга етказаётган, таълим ва тарбия бераётган тарбиячиларни, ўқитувчиларни, мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир устоз ва мураббийни 1 октябрь – касб байрамлари билан муборакбод этамиз! Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак бўлсин, азиз устозлар!

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026