12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:12
Спорт 👁 378

МАС-РEСТЛИНГ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА 12-СОНЛИ МАКТАБДА МАҲОРАТ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТДИ

МАС-РEСТЛИНГ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА 12-СОНЛИ МАКТАБДА МАҲОРАТ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, спортга оммавий жалб қилиш орқали ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқаришга доимий равишда эътибор қаратилиб келинмоқда.

Аҳоли ўртасида айниқса, мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш борасида кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда, кўп қаватли уйлар атрофида “Саломатлик йўлаклари”, мактабларда, маҳаллаларда спорт майдончалари қурилиб, тўгараклар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

27 сентябрь куни туманимиздаги 12-сонли умумтаълим мактабининг замонавий спорт залида янгидан фаолиятини бошлаган мас-рестлинг тўгараги аъзолари учун ушбу спорт тури усталари маҳорат дарси ўтказишди.

Маҳорат дарсларида Ўзбекистон бодибилдинг, фитнесс ва мас-рестлинг Федерацияси бош котиби ҳамда Осиё мас-рестлинг Федерацияси бош котиби Фарҳод Маткаримов, мас-рестлинг спорт тури бўйича Ўзбекистон бош мураббийи Илёс Қодиров, ушбу спорт тури бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпионати совриндорлари, Осиё чемпионати ғолиблари ҳамда халқаро тоифадаги спорт усталари, мактаб раҳбарлари, ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Маҳмуд Қутлимурадов очиб берди.

Ўзбекистон бодибилдинг, фитнесс ва мас-рестлинг Федерацияси бош котиби ҳамда Осиё мас-рестлинг Федерацияси бош котиби Фарҳод Маткаримов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилаётган имкониятлар, чекка ҳудудларда янгидан қад ростлаётган спорт иншоотлари ва натижада спортнинг тобора оммалашаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Мас-рестлинг спорт тури бўйича бош мураббий Илёс Қодиров сўзга чиқиб, навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук ҳамда замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштирган мутахассислар этиб тарбиялаш, таълим масканларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг устувор йўналишидан бири эканлигини айтиб ўтди. Ушбу ҳудуд ёшларининг спортга қизиқишлари инобатга олинган ҳолда мактабда ўз фаолиятини бошлаган мас-рестлинг тўгараги аъзоларининг қисқа муддатда ўйин техникаларини яхши ўзлаштирганига алоҳида эътибор қаратилди.

Шундан сўнг тўгарак аъзолари учун спорт усталари маҳорат дарсини ўтказишди. Машғулотлар давомида ҳар бир иштирокчи ушбу спорт тури бўйича кўпроқ билим ва малакага эга бўлишга ҳаракат қилиб, берилган топшириқларни бехато бажаришга интилдилар. Ёшлар ўртасида мас-рестлинг спорт турига бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган машғулотларда 30 нафар ўқувчи ёшлар шуғулланиб келмоқда.

Маҳорат дарсидан кейин иштирокчиларнинг ушбу спорт тури бўйича кучларини ва эпчилликларини синовдан ўтказиш мақсадида махсус мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Шаҳзод Каримов ҳамда мактаб директори ҳомийлигида ғолиб иштирокчилар қимматбаҳо совға ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026