28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:55
Қишлоқ хўжалиги 👁 273

Экинларни тўқсонбости усулида экиш бўйича ҳудудий семинарлар ўтказилди

Экинларни тўқсонбости усулида экиш бўйича ҳудудий семинарлар ўтказилди

Аҳолининг эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли пиёз ва саримсоқпиёз каби экинларни тўқсонбости усулида экиш ишлари қизғин суръатларда олиб борилмоқда.

15 октябрь куни Амударё туманининг Қиличбой овули ҳудудида фаолият юритувчи “Амирхон” фермер хўжалигида пиёз, саримсоқпиёз экинларини тўқсонбости усулида экиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи ҳисобланади. Бу усулда қишнинг тўқсон куни назарда тутилган бўлиб, қиш ва баҳор ойларида ҳам бозорларимиз тўкин-сочин, нарх-наво барқарор бўлишида қўл келади. Халқимизда “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган нақл бежизга айтилмаган. Кузда экилиб, қор остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев, Президент Администрацияси ишчи гуруҳ аъзоси Сунатилло Собиров, туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анвар Йўлдошев ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари қатнашдилар.

Семинарда 2024 йил ҳосили учун фермер ва деҳқон хўжаликларида пиёз ва саримсоқпиёз экинларини тўқсонбости усулида экишнинг ўзига хос жиҳатлари, бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган агротехник талаблар ҳақида ҳамда дала четига узум, тут ниҳолларини ўтқазиш бўйича тушунчалар берилди.

Тўқсонбости усулида етиштирилган сабзавотларнинг эрта баҳорда бозори чаққон бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Ушбу масалага ҳукуматимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолининг соғлом овқатланиши, халқимиз дастурхони йил давомида ҳар хил сабзавот маҳсулотлари билан таъминланиши бугунги куннинг долзарб масаласи сифатида эътироф этилмоқда. Бу борада Амударё туманида ҳам қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки, кейинги йилларда республикада туманларнинг ихтисослашуви, минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитлари ва сув билан таъминланиши ҳамда бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда бу йил туман бўйича жами 1777 гектар майдонга пиёз, саримсоқпиёз каби экинларни тўқсонбости усулида экиш режалаштирилган.

Оқ олтин, Холимбег, Қиличбой, Дўрман овулларида бу борада ишлар яхши ташкил этилиб, ҳудудлардаги меҳнаткаш фермер, деҳқон хўжалиги раҳбарлари ва томорқа ер эгалари ҳар қарич ердан самарали фойдаланишмоқда.

Хусусан, Оқолтин овули ҳудудида 44,9 гектар ерга тўқсонбости усулида экинлар экиш режалаштирилган. Ҳозирда 38,2 гектар ердаги экиш ишлари якунланди.

Экинларни тўқсонбости усулида экиш фермер ва деҳқонларга даромад келтириши билан бирга, бозорларимизда нарх-наво барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шуларни инобатга олган ҳолда амударёлик деҳқон ва фермерлар ҳамда томорқачилар кузнинг илиқ кунларидан фойдаланган ҳолда экиш ишларини қисқа фурсатларда якунлаш учун барча чораларни ишга солишмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026