14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:48
Саломатлик 👁 196

ҚАНГЛИ ОВУЛИДАГИ ТИББИЁТ МАСКАНИДА АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

ҚАНГЛИ ОВУЛИДАГИ ТИББИЁТ МАСКАНИДА АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

Юртимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда аҳолининг малакали тиббий хизмат олиши учун шароит яратишга жиддий эътибор қаратилиб, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктлари ташкил этилди. Ҳозирги кунда ҳудудларда фаолият олиб бораётган ушбу тиббиёт масканлари зарурий жиҳозлар ва бепул дори-дармонлар билан таъминланганлиги ҳамда уларда муолажалар олиш учун кундузги ўринлар мавжудлиги боис фуқароларнинг оддий муолажалар учун туман марказига сарсон бўлиб боришларига барҳам берилди.

Амударё туманининг чекка ҳудудида жойлашган Қангли овулида ҳам оилавий шифокорлик пункти фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 8228 нафар аҳоли туман марказига бориб юрмасдан, шу ернинг ўзида малакали тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилаётган сифатли тиббий хизматдан фойдаланмоқда. Ушбу масканда турли касалликларни барвақт аниқлаш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш, профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга доир чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Қангли оилавий шифокорлик пункти зарур тиббий асбоб-анжомлар, лаборатория жиҳозлари, ЭКГ аппарати билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун ҳам барча шароитлар яратилган. Тиббиёт масканидаги 5 нафар, шундан 3 нафари олий тоифали тажрибали шифокорлар, 23 нафар, шундан 14 нафари олий тоифали ўрта тиббиёт ходимлари аҳоли саломатлиги йўлида хизмат кўрсатиб келмоқда.

Масканда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, алоҳида эҳтиёжли оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш каби вазифаларга муҳим аҳамият қаратилмоқда. Ҳудуд аҳолисининг саломатлиги муассаса ходимларининг доимий назоратида бўлиб, мунтазам равишда зарур тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Тиббиёт ходимлари томонидан календарь режа асосида ойнинг белгиланган кунларида овул ҳудудидаги болаларда 13 турдаги юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича эҳтиётдан эмлаш муолажалари олиб борилмоқда. Шунга кўра жорий йилнинг 6 ойи давомида 1164 нафар болалар турли юқумли касалликларга қраши эмланди. Шунингдек, 2-10 ёшли болаларни ўртасидаги касалликларни эрта аниқлаш максадида ўтган 6 ой давомида жами 1278 нафар бола гижжа касаллигига қарши текширувдан ўтказилди. Улардан 21 нафарида касаллик аниқланиб, амбулатор соғломлаштирилди. 3-18 ёшгача бўлган 2081 нафар болалардан 2058 нафари анкогематологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида оммавий ва селектив скринигдан ўтказилди ва 2 нафари диспансер назоратига олиниб, гематолог билан ҳамкорликда соғломлаштирилди.

Ундан ташқари, 40 ёш ва ундан юқори бўлган 2525 нафар аҳолидан 2223 нафари юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида скрининг текширувидан ўтказилди. Улардан 2 нафарида қандли диабет, 18 нафарида гипертония, 12 нафарида эндокрин касаллиги аниқланган бўлса, ҳозирги кунда ушбу беморлар назоратга олиниб соғломлаштирилмоқда.

Бачадон бўйни саратони касаллигини эрта аниқлаш мақсадида 35-55 ёшдаги 1078 нафар аёл-қизлардан 635 нафари скрининг текширувидан ўтказилди ва 2 нафар аёлда бачадон бўйни саратони аниқланди. Кўкрак саратони касалликларини аниқлаш мақсадида 866 нафар 45-65 ёш аёллардан 42 нафари маммография текширувидан ўтказилган бўлса, улардан 1 нафарида саратон белгилари аниқланди. Ҳозирда ушбу аёллар Республика онкология диспансерида даволанишмоқда.

Овул ҳудудидаги 18-40 ёшгача бўлган 3080 аҳолидан 2045 нафари профилактик тиббий кўрикдан ўтказилганида эса 22 нафар фуқарода касаллик аниқланди ва уларни ҳам соғломлаштириш чоралари кўрилди. Туғиш ёшидаги 2113 нафар аёл-қизлардан 2108 нафари тиббий кўрикдан ўтказилганида 444 нафарида экстрагенитал касалликлар аниқланди. Ушбу аёлларнинг 51 нафари стационар шароитда, 360 нафари амбулатория шароитида соғломлаштирилди.

Қангли оилавий шифокорлик пунктида жорий йилнинг 6 ойи давомида ҳомиладор аёлларга ва 1596 нафар туққан аёлларга, 3-15 ёшли 46386 нафар болаларга антиструмин таблеткалари берилган. Шунингдек, 18-35 ёшли 1154 нафар аёл-қизларга фолий кислота таблеткаси тарқатилган.

Ушбу тиббиёт масканида умумий амалиёт шифокори, патронаж ҳамширалар соғлигидан шикоят қилиб келган беморларга хизмат кўрсатади. Ҳудудга бириктирилган ҳамширалар ҳам уйма-уй юриб, аҳоли саломатлигини мунтазам назорат қилади. Унинг тавсияси асосида шифокор бевосита тегишли хонадонга бориб, тиббий муолажалар ўтказади, эҳтиёж бўлса, шифохонага ётиш учун йўлланма беради.

Овул аҳолиси шу ернинг ўзида малакали ва сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилганидан мамнун ва хонадонларига келиб, ҳолидан хабар олиб, соғлом турмуш кечиришига кўмаклашаётган тиббиёт ходимларидан жуда миннатдор.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019