“СОҒЛОМ МУҲИТ – СОҒЛОМ ҲАЁТ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИР ОШКОРА МУЛОҚОТ ВА ЎЗАРО ФИКР АЛМАШУВЛАР АСОСИДА ЎТКАЗИЛДИ
Мафкуравий хуружлар авж олган, глобал муаммолар ўз мураккабликлари билан инсоният бошига синовлар ёғдираётган айни даврда миллат шаъни, эрки ва тинчлигини сақлаш мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Шу боисдан ҳам соҳалар бўйича турли тоифадаги раҳбарлардан тортиб мутахассис ходимлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича масъуллар вояга етмаган ўсмирлар ўртасида назоратсизлик, турли ёт ғояларга берилиб кетишларининг олдини олиш, айниқса, ҳали мактаб ўқувчиси бўлган, вояга етмаган ўсмирларнинг тунги кўнгилочар масканларида ёлғиз юришларига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилаётган тарбиғот-ташвиқот тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада amunews.uz веб-сайти ижодий жамоаси томонидан ўтказилаётган ана шундай мазмундаги тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясида ўз самарасини бермоқда.
amunews.uz веб-сайтининг Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” лойиҳаси доирасидаги тадбирлари айнан ана шу масалага, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларга барҳам беришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 16 октябрь санасида Навоий номли МФЙда ҳам ўтказилди. Унда ҳудудий профилактика инспектори А.Худойберганов, МФЙ хотин-қизлар фаоли Гулбаҳор Ҳидирова, 30-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилноза Файзуллаева ҳамда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирни Навоий номли МФЙ ҳудудий профилактики инспектори, капитан Алишер Худойберганов очиб, amunews.uz веб-сайти ижодкорлари томонидан Амударё туманининг чекка қишлоқлари аҳолиси, умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари, маҳаллалар фаоллари иштирокида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари вояга етмаганлар тарбиясида катта таъсир кучига эгалигини эътироф этди. Шу билан бирга Навоий номли МФЙда маҳалла фаоллари, ибратли оилалар соҳиб ва соҳибалари, кўча бошчилари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг тунги кўнгилочар масканларида ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юришларига, ўқувчиларнинг узрли сабабларсиз дарс қолдиришларига йўл қўймаслик мақсадида тез-тез давра суҳбатлари, ҳудуддаги таълим-тарбия муассасалари билан ҳамкорликда “Хавфсиз тун”, “Тиғ”, “Ўқувчи”, “Давомат” рейдлари ўтказилаётгани ўзининг ижобий самарасини бераётгани хусусида сўз юритди.
Дарвоқе, 2023 йил давомида туман ҳудуди бўйича фарзанд тарбиясига бефарқ қараган 565 нафар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар аниқланиб тегишли чоралар кўрилган.
Амударё тумани Навоий номли МФЙ ҳудудида эса 2023 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-моддаси бўйича ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик оқибатида бу каби ҳолатлар вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келганлиги учун уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортиш чоралари кўрилган ва олти нафар вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Қодиров, маҳалла хотин-қизлар фаоли Гулбаҳор Хидирова, ҳоким ёрдамчиси Санжар Муратов ҳамда ёшлар етакчиси Қувват Есамуродов профилактика инспектори А.Худойбергановлар биргаликда ҳудудда жойлашган мактабларга кириб, вояга етмаганлар билан тез-тез учрашиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбир давомида иштирокчилар ёшлар тарбиясида ота-онанинг, айниқса, оиланинг ўрни муҳимлигини, ҳар бир ота-она фарзандининг юриш-туриши, кийиниши, унинг атрофидаги дўстлари кимлигини доимий назорат қилиб туриши зарурлигини алоҳида таъкидлаб, фарзандининг ўқиши ҳамма нарсадан муҳим эканлиги, бу борада ота-она асло назоратни бўшаштирмаслиги зарурлиги хусусидаги фикрларини билдирдилар.
Тадбир давомида “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” лойиҳаси ижодкорларидан бири журналист Робия Йўлдошева ҳам қимматли фикрлар билдириб, мазкур лойиҳадан кутилаётган натижалар, вояга етмаганлар таълим-тарбияси хусусидаги муаммоларни бартараф этишда таълим муассасаси – маҳалла – оила ва жамоатчилик ҳамкорлигининг аҳамияти муҳимлигини қайд этди.
Ошкора ва самимий мулоқот тарзидаги тадбир вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўзаро фикр алмашувлар ва самимий мулоқот тарзида ўтди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶