12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:57
Сиёсат 👁 339

ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ БЎЛГАН ТИНЧЛИКНИ АСРАБ-АВАЙЛАШ – МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФА

ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ БЎЛГАН ТИНЧЛИКНИ АСРАБ-АВАЙЛАШ – МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФА

Тинч ва осойишта ҳаётнинг энг муҳим жиҳатларидан бири – бу ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, аҳоли ўртасида жиноятчиликка муросасиз муносабатни шакллантириш ва жиноятчиликни кескин камайтиришдир. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш мақсадида Амударё тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 2023 йил давомида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Бу борада ўтказилиб келинаётган “Хавфсиз ҳудуд”, “Турмуш”, “Назорат”, “Тўр”, “Тун”, “Давомат” ва “Қорадори” каби бир қанча тадбирлар давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилди. Мазкур тадбирлар натижасида туман ҳудудида жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноятчилик ҳолати ўтган йилга нисбатан 190тадан 184тага, яъни 3,16 фоизга, жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 132тадан 126тага, яъни 4,55 фоизга камайди. Шунингдек, жиноят турларидан қотиллик жинояти 100 фоизга, ўғирлик жинояти 31тадан 17тага, яъни 45,2 фоизга, безорилик жинояти 6тадан 2тага, яъни 66,7 фоизга, одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари 11тадан 5тага, яъни 54,5 фоизга камайди.

Тезкор тадбирлар натижасида 9та гиёҳвандлик воситаси ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, жами 209 грамм опий ва героин гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди, 13та фош этилмаган жиноятлар фош этилди, 11 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар натижасига эътибор қаратсак, тумандаги профилактика инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида жами 1198 нафар шахслар турли хилдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олиниб, 626 нафари белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган ва 1207таси Ички ишлар бўлимининг профилактик ҳисобида қолган. Шунингдек, тумандаги муқаддам судланган 39 нафар шахсларнинг барчаси суд қарорига асосан назоратга олинган бўлса, шундан 13 нафари маъмурий назорат қоидасини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 206-моддаси тартибида, 1 нафари эса Жиноят Кодексининг 226-моддаси тартибида жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, туманда спиртли ичимликка ружу қўйган 173 нафар шахсларнинг 76 нафарини соғлом ҳаётга қайтаришга кўмаклашиш мақсадида мазкур шахслар даволаниш муассасаларига ётқизилди. Шунингдек, ўтган 9 ой давомида профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жами 4846та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлса, шундан 136 нафарига маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Шу ўринда айтиш жоизки, кейинги йилларда ички ишлар тизимини ислоҳ қилишга устувор эътибор қаратилмоқда. Бу борада барча ҳудудларимизда хавфсиз шароит яратиш, тинчлик ва осойишталикка қарши таҳдидларга тўлиқ барҳам бериш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Жамоат хавфсизлиги концепцияси ҳамда 2022-2025 йилларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси изчил амалга оширилмоқда.

Юртимизда аҳолининг осойишта умр кечириши йўлида жамиятда қонун устуворлигини, жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Зеро, юрт тараққиёти ва барқарор ривожланишимизнинг асоси бўлган тинчликни асраб-авайлаш ички ишлар органлари ходимларининг зиммасидаги шарафли бурч ва масъулиятли вазифа саналади.

Биз – соҳа ходимлари элимизда тинчлик-осойишталик барқарорлиги, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиб келаётган ички ишлар органлари ходимлари, барча ҳамкасбларимни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан табриклайман. Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлашда фидойилик кўрсатиб келаётган осойишталик ҳимоячиларига энг аввало мустаҳкам соғлик, оилаларига файзу-барака, шарафли ишларида улкан ютуқ ва муваффақиятлар тилаб қоламан.

Жамоладдин Юсупов, Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026