12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Адабиёт 👁 367

«ЁШ КИТОБХОН» ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

«ЁШ КИТОБХОН» ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида анънавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёш китобхон” танлови тобора кенг қамров касб этмоқда. 3та ёш тоифасида, 5 босқичда ўтказиладиган мазкур маънавий-маърифий тадбир доирасида айни пайтга қадар 3,6 миллион нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишиб, улардан 14 нафари танловнинг мутлақ ғолиблари бўлишди ва Президент совғаси – “Спарк” автомобиллари билан мукофотландилар.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, 5та муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларга ёшларни кенг жалб қилиш орқали уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган мазкур танлов йил сайин кўпроқ ёшларни жалб қилмоқда.

Диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилазацияга, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Республика миқёсида ташкиллаштирилаётган “Ёш китобхон” кўрик-танлови ҳар йили юксак иқтидор эгалари бўлган билимдон ёшларни кашф этмоқда.

Амударё туманида ҳам ҳар йили “Ёш китобхон” танлови юксак уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ўтказилади. Танлов иштирокчилари орасида Президент совғаси – “Спарк” автомобили совриндорларининг ҳам борлиги амударёлик ёшларнинг интиллектуал салоҳияти юксаклигидан далолатдир.

Жорий йилнинг 27 октябрь санасида бўлиб ўтган “Ёш китобхон” танловининг Амударё туман босқичи ҳам маънавиятга ошно, ахлоқан етук, билимдон ёшлар сафи тобора ошиб бораётганининг амалий исботи сифатида эътироф этилди. Унда 3та ёш тоифасидаги, яъни, 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифаларидаги танловнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари бўлган 36 нафар китобхон ёшлар иштирок этдилар.

Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида ўтказилган танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Амударё туман бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлими масъуллари раҳбарлигида нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов Низомига мувофиқ китобхонлар билими одилона баҳолаб борилди.

Танлов Низомига кўра, иштирокчилар 4та саволга тезкор жавоб беришлари талаб этилди ва саволлар билет танлаш орқали танлаб олинди, жавоб бериш учун эса 2 дақиқа вақт ажратилди. Иштирокчиларнинг билимдонлик савияси 100 баллгача бўлган баҳолаш тизими орқали баҳолаб борилди.

Ҳаяжонли дақиқаларга бой, қизиқарли савол-жавоблар асосида ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг Амударё туман босқичи якунларига кўра, 10-14 ёшли китобхонлар орасида Чаросхон Сафарбоева, 15-19 ёш тоифасида Света Худоёрова, 15-19 ёш тоифасида Омонгул Жўллибоевалар юқори балл тўплаб, “Ёш китобхон” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026